Shveysariya
Швейсария (немисча: Счwеиз, франсузча: Суиссе, италянча: Свиззера; романшча: Свизра), Швейсария Конфедерацияси (олмонча: Счwеизерисче Эидгеноссенсчафт , франсузча: Cонфердератион Суиссе, италянча: Cонфедеразионе Свиззера; романшча: Cонфедеразиун свизра) — Марказий Европада жойлашган давлат. Майдони — 41 285 км². Аҳолиси — 10 миллион киши (2023). Юридик жиҳатдан Пойтахти йўқ. Пойтахт сифатида Берн шаҳри фойдаланилади. Маъмурий жиҳатдан 23 кантон (улардан 3 таси ярим кантонлар)га бўлинади. Дунёдаги камбағаллик даражаси энг паст бўлган давлат ҳисобланади[1][2].
Швейсария Конфедерацияси Счwеизерисче Эидгеноссенсчафт (немисча) Cонфéдéратион суиссе (франсузча) | |
|---|---|
| Шиор: "Унус про омнибус, омнес про уно" | |
|
Мадҳия: Счwеизерпсалм (Cантиқуэ суиссе) (Салмо свиззеро) | |
|
| |
| Пойтахт | Пойтахти ё'қ. Ко'п одамлар Берн деб ҳисоблашади, де-факто Берн |
| Энг катта шаҳар | Сюрих |
| Расмий тил(лар) | немисча, франсузча, италянча ва романшча |
| Ҳукумат | Федератив Республика |
• |
1-август |
| Майдон | |
• Бутун |
41 285 км2 км2 |
• Сув (%) |
4.2 |
| Аҳоли | |
• 2016-йилги рўйхат |
8,401,120 (99-ўрин) |
| • Зичлик | 202 киши/км2 |
| Пул бирлиги | Швейсария франки (1 франк = 100 раппен) |
| Вақт минтақаси | УТC+1 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC+2 |
| Қисқартма | CҲ |
| Телефон префикси | 41 |
| Интернет домени | .ч |
Давлат тили
Швейсарияда 4 та давлат тили бор: немис, франсуз, италян ва ретроманча тиллари. Швейсариянинг биринчи давлат тили немис тилидир. Чунки бу тилда 5 миллионга яқин аҳоли сўзлашади. Лекин улар шевада сўзлашишади. Бу дегани улар швейсарча-немисча гаплашишади. Швейсарияда 50 дан ортиқ шева тури бор. Бундан ташқари франсуз, италян тиллари ҳам аҳоли томонидан шевалаштирилган.
Давлат тузуми
Швейсария — федерал парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1874-йил 29-майда қабул қилинган (кейинчалик ўзгартишлар киритилган). Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент, у Федерал мажлис томонидан Федерал кенгаш (ҳукумат) аъзоларидан 1 йил муддатга сайланади ва қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали (Миллий кенгаш ва Кантонлар кенгаши) Федерал мажлис, ижрочи ҳокимиятни президент ва Федерал кенгаш (ҳукумат) амалга оширади. Ҳар бир кантон ўз конституцияси, парламенти ва ҳукуматига эга.
Табиати
Ҳудудининг катта қисмида Алп тоғлари жойлашган (бал. 4634 м гача, Дюфур тоғи). Мамлакат марказида Швейсария ясситоғлиги, шимолий ғарбида Юра тоғлари бор. Иқлими нам, мўтадил иқлим бўлиб, Женевада январ ойининг ўртача температураси 0°, июл ойининг ўртача температураси 19°. Ўртача йиллик ёғин миқдори 800–2500 мм. шаҳрида дарё кўп. Рейн (Ааре ирмоғи билан) дарёси, Рона, Инн, Тичино дарёларининг юқори оқими шаҳридан оқиб ўтади. Женева, Боден ва бошқалар кўллар бор. Тоғ қўнғир ўрмон ва тоғ ўтлоқи тупроқлар тарқалган. Мамлакат ҳудудининг 24% и ўрмон. Ясситоғлик ва тоғларда кенгбаргли ҳамда игнабаргли дарахтлар ўсади, баланд тоғлар субалп ва алп ўтлоқлари билан қопланган. Алп тоғларида музликлар бор (2 минг км²га яқин). Ҳайвонот дунёси бой. Тоғларда сут эмизувчилардан ёввойи эчки, сувсар, қуён, суғур, айиқ, тулки ва бошқалар, паррандалардан бургут, карқур, тоғчумчуқ, дарё ва кўл қирғоқларида балиқчи қуш учрайди, сувларда турли хил балиқлар бор. Тоғларда туризм, алпинизм, спортнинг қишки турлари билан шуғулланиш учун шароитлар яратилган. Швейсария миллий боғи, кўплаб резерват ва буюртма қўриқхоналар бор.
Аҳолиси олмон-швейсарияликлар, франсуз-швейсарияликлар, италян-швейсарияликлар ва рето-романлардан иборат. Италян, немис, испан, франсуз, португал ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тиллар — немис, франсуз, италян ва рето-роман тиллари. Аҳолининг 67,7% шаҳарларда истиқомат қилади. Диндорларнинг аксарияти католик ва протестантлар. Йирик шаҳарлари: Сюрих, Базел, Женева, Берн, Лозанна.
Тарихи
шаҳрида яшаган одамларнинг қадимий қароргоҳлари палеолит даврига мансуб. Швейсария ҳақидаги биринчи ёзма манбалар мил.авв ИИ асрга оид. Ўша даврда шаҳрининг катта қисмига гелветларнинг келт қабилалари келиб ўрнашган (шаҳрининг қадимий номи — Гелвеция шундан келиб чиққан). 496—536 йилларда Швейсария ҳудуди Франклар давлати таркибига кирди. ВИИ асрда аҳолини христиан динига киритиш ниҳоясига етди. Х асрда шаҳрининг шарқий, 1032—34 йилларда ғарбий қисми „Муқаддас Рим империяси“ таркибига кирди. ХИИИ аср ўрталарида Габсбургларга қарши бошланган кураш натижасида Швиц, Ури, Унтервалден кантонлари 1291-йил 1-августда ўзаро „абадий иттифоқ“ тузиб, „Муқаддас Рим империяси“ доирасида Швейсария конфедерациясига асос солди, 1499-йилда эса амалда мустақил давлатга айланди. 1513-йил 13 кантондан иборат федерация сифатида тўлиқ шаклланди (1798-йилгача мавжуд бўлган). 1648-йилги Вестфалия сулҳига биноан Швейсария суверен давлат деб тан олинди. ХВИ асрда шаҳрида реформация ҳаракати тарқалди. ХВИИИ аср охирида шаҳрида саноат ва савдо бирмунча ривожланди. 1798—1803-йиллар Швейсария ҳудудида Гелвеция республикаси мавжуд бўлди. 1814— 15 йилги Вена конгресси шаҳрининг ҳозирги даврдаги чегарасига яқин бўлган чегарани белгилаб берди ва уни абадий бетараф давлат деб эълон қилди. ХИХ асрнинг 30—40-йиллари сиёсий тузумни демократлаштириш ва мамлакатни марказлаштириш ҳаракати авж олди. 1848-йилги конституция бўйича Швейсария кантонларнинг унча мустаҳкам бўлмаган иттифоқидан ягона федератив давлатга айланди. 1ва Иккинчи жаҳон уруши йиллари Швейсария ўз бетарафлигини тасдиқлади. Швейсария ҳудудида турли халқаро ташкилотлар жойлашган. Швейсария 2002-йилдан БМТ аъзоси. 1991-йил 23-декабрда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган ва 1992-йил 7-майда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 1-август — Конфедерация ташкил этилган кун (1291); 1899-йилдан бери нишонланади.
Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари
Швейсария демократикхристиан партияси, 1935-йил ташкил этилган; Швейсария демократлари партияси; Швейсария „кўкатпарварлар“ партияси, 1983-йил асос солинган; Швейсария радикалдемократик партияси, 1848-йил тузилган; Швейсария социалдемократик партияси, 1888-йил ташкил этилган; Швейсария либерал партияси, 1913-йил асос солинган; Швейсария халқ партияси, 1971-йил сентабрда Швейсария деҳқон, ҳунарманд ва бюргерлар бирлашган партияси (1919) ҳамда Швейсария демократик партияси (1944) негизида тузилган; Швейсария озодлик партияси, 1985-йил ташкил этилган; Швейсария меҳнат партияси, 1944-йил Швейсария КП (1921) ва сўл социалистлар гуруҳи бирлашиши натижасида тузилган. Швейсария касаба уюшмалари бирлашмаси, 1880-йилда ташкил этилган.
Иқтисодиёти
Швейсария — интенсив қишлоқ хўжалигига эга бўлган юксак ривожланган индустриал мамлакат; жаҳондаги йирик молия марказларидан ва капитал экспорт қилувчилардан бири. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 25%, қишлоқ хўжалиги ники 2,9%, молия ва суғуртаники 25,4% ни ташкил этади.
Саноатида машинасозлик ва металлсозлик етакчи тармоқ ҳисобланади. Машинасозлик саноати металл ишловчи аниқ станоклар, темирпресс асбобускуналари, электротехника буюмлари ишлаб чиқаради. Жаҳонда ишлаб чиқариладиган соатнинг У2қисми шаҳрига тўғри келади. Кимё, фармацевтика, тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж, поябзал, қоғоз, полиграфия, озиқовқат (пишлоқ, шоколад ва консентратлар) саноати ривожланган. Тоштуз ва қурилиш материаллари қазиб олинади. Йилига ўртача 60,4 млрд. кВцоат электр энергияси ҳосил қилинади (ʻ/2қисми ГЕСларда, 2/5қисми АЭС ларда).
Қишлоқ хўжалигининг асоси чорвачилик (асосан, сут чорвачилиги) ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг 3/4 қисми чорвачиликка тўғри келади шунингдек қорамол, чўчқа, қўй боқилади. Паррандачилик ҳам ривожланган. Деҳқончиликда эса буғдой, арпа, қанд лавлаги, картошка, емхашак экинлари экилади. Токчилик ҳам ривожланган. Тоғларда ёғоч тайёрланади.
Транспортнинг турли хиллари мавжуд. Транспорт йўлилар ҳаммаси электрлаштирилган бўлиб, уларнинг узунлиги 5 минг км, автомобил йўлларининг узунлиги 71,1 минг км. Канат ва осма йўллар ҳам бор. Рейн дарёси ва кўлларда кемалар қатнайди. Энг йирик порти — Базел шаҳри Сюрих ва Женевада халқаро аэропортлар бор. Хорижий сайёҳлик ривожланган (йилига ўртача 7 млн. киши келибкетади).
Швейсария четга машинасозлик ва металлсозлик маҳсулотлари, жумладан, соат, аниқ приборлар, химикат, тўқимачилик моллари, кийимкечак, озиқ-овқат ва бошқалар чиқаради. Четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, хом ашё, жиҳозлар олади. Ташқи савдода Германия, Франсия, Италия, АҚСҲ ва бошқалар давлатлар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги — швейсария франки.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари
Швейсария врачлар унтларнинг тиббиёт фтларида тайёрланади. Лезен, Лугано, Давос, Монтрё ва бошқалар шаҳарларда машҳур курортлар бор. шаҳрида таълимнинг ягона тизими йўқ. Ҳар бир кантон ўзининг мактаб қонуни ва бошқарувига эга. Лекин барча кантонлар учун 6—7 ёшдан 15—16 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий қилинган. Асосий (бошланғич) мактаблар ҳар бир кантонда қабул қилинган системага қараб 7, 8 ёки 9 йиллик бўлиб, улар 2 босқичдан иборат (4+3, 4+4 ёки 4+5). Ўрта мактаблар 2 туркумли бўлиб умумтаълим ва ихтисослашган мактабларга бўлинади. Ҳунартехника ўқув юртлари, тижорат, маъмурий, техника, қишлоқ хўжалиги ва бадиий мактаблар, ўқитувчилар гимназиялари мавжуд. Олий таълим тизимига университет ва институтлар киради. Йирик олий ўқув юртлари: Сюрих университети, Женева, Базел, Берн унтлари, Сюрих ва Лозаннадаги федерал технология институтлари, СанктГаллендаги иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар мактаби.
Швейсария илмийтадқиқотларга Швейсария миллий фонди (1952) раҳбарлик қилади. Йирик кутубхоналари: Базел университети кутубхонаси (2 млн.дан ортиқ асар), Швейсария миллий қутубхонаси (Берн шаҳрида, 1,5 млн.дан ортиқ асар). шаҳрида 600 музей бор. Йириклари: Сюрихдаги тарих музейи, Базел, Берн, Женева ва Сюрихдаги санъат музейлари, Лозаннадаги нафис санъат музейи.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Швейсария бир қанча газ. ва журнал нашр этилади. Йириклари: „Базлер сайтунг“ („Базел газетаси“, немис тилидаги кундалик газета, 1977-йилдан), „Бернер сайтунг“ („Берн газетаси“, немис тилидаги кундалик газета, 1979-йилдан), „Блик“ („Нигоҳ“, немис тилидаги кундалик газета, 1959-йилдан), „Велтвохе“ („Жаҳон ҳафта ичида“, немис тилидаги ҳафтанома, 1933-йилдан), „Тагес ансаер Сюрих“ („Сюрих кундалик шарҳи“, немис тилидаги кундалик газета, 1893-йилдан), „Трибюн де Лозанн — матен“ („Лозанна минбари — тонг“, франсуз тилидаги кундалик газета, 1862-йилдан). Швейсария телеграф агентлиги (АТС) 1894-йилда ташкил этилган; йирик газета нашриётларининг аксиядорлик жамияти. Швейсария радио эшиттириш ва телевидение жамияти, ярим тижорат ташкилоти. шаҳрида радио эшиттиришлар 1923-йилдан, мунтазам телекўрсатувлар 1958-йилдан бошланган.
Адабиёти
Адабиёти немис, франсуз, италян ва романш тилларида ривож топмоқда; тилига кўра қардош бўлган қўшни мамлакатлардаги адабиёт билан боғланган. Немис тилидаги адабиёт қадимий халқ қўшиқлари, афсоналарга бой (Вилгелм Телл ҳақидаги афсоналар, тарихий хроникалар). Маърифатчилик оқими даврида А. Геллер ва буюк педагог И. Г. Песталоцси ижодида миллий хусусиятлар ўз аксини топди. Франсуз ёзувчиси Ж. Ж. Руссо ҳаёти ва ижоди ҳам Швейсария билан боғланган. 1848-йилги инқилобдан сўнг немис тилида ижод қилувчи И.Готхелф, Г. Келлер, К. Ф. Меер каби ёзувчилар ижодида реализмни равнақ топишига имкон яратилди; ХИХ аср франсуз тилидаги адабиётнинг машҳур вакили Р. Тепфердир. Шу ёзувчиларнинг ижоди туфайли Швейсария адабиёти биринчи марта чет элга танилди. ХХ асрнинг 1-ярмида немис тилида ёзувчи Р. Валзер, Я. Бюрер, франсуз тилида ёзувчи Швейсария Ф.Рамю каби адиблар ўз асарларида долзарб ижтимоий муаммоларга мурожаат қилдилар. Улар урушдан кейинги даврдаги реалистик адабиётни янада юксалтириш учун замин яратдилар. Немис тилида ижод қилувчи М. Фриш ва Ф.Дюрренматт асарлари миллий адабиётни Европа маданиятининг бойлиги даражасига олиб чиқси. 1960—70 йилларда немис тилида ёзувчи В. М. Диггелман, А. Мушг, О. Ф. Валтер каби адиблар роман ва ҳикояларида, А.Мартининг шеърий тўпламларида немис тилидаги швейсар адабиётининг реалистик анъаналари замонавий тасвирий воситалар билан уйғунлашиб кетган. Франсуз тилида ёзувчи Ж. Алда, Ф. Жакотте, Ж. Шессеке, италян тилида ёзувчи Ф.Кеза, романш тилида ёзувчи К. Бирт, А. Пеер, С. Кенс каби адиблар машҳур.
Меъморлиги
Швейсариянинг қадимий меъморий ёдгорликлари меровинглар санъати (РиваСанВиталдаги баптистерий, 5— ВИ асрлар), кейинчалик „Каролинглар уйғониш даври“ санъати (СанктГаллендаги монастир, ВИИ аср) билан боғланган. Романготика услубидаги бинолар (Сюрихдаги Гросмюнстер, ХИИ—ХВ асрлар; Базелдаги соборлар, 1185—1200) Франсия ва Олмония меъморлигига яқин. Уйғониш даври меъморлиги анъаналари ХВИИ аср иншоотларида сақланиб қолган (Сюрихдаги ратуша, 1694—98, меъмор И.Я. Келлер). ХВИИ—ХВИИИ асрлар меъморлигида барокко услуби қарор топди (СанктГаллендаги черков, 1755— 70; Лозаннадаги ратуша, ХВИИ асрда қайта қурилган). ХВИИИ аср охирида классицизм кенг тарқалди (Невшателдаги ратуша, 1782—90, меъмор П. А. Пари). ХИХ аср ўрталарида эклектизм, ХИХ аср охирида модерн услуби кўринишлари пайдо бўла бошлади. ХХ асрнинг 20-йиллари меъморлар халқ меъморлиги анъаналаридан ва функсионализм усул ва методларидан фойдаландилар. 30-йиллардаги буюк иншоотлар: Люцерндаги Люцерн кантони санъат ва мажлислар уйи (1930—33, меъмор А.Мейли), Женевадаги Миллатлар саройи (1927—37, меъмор Гиёл). 50—70-йилларда йўддошшаҳарлар (ЛеЛинон, Женева яқинида, 1962— 70, меъморлар Г. ва П. Амман ва бошқалар), ижтимоий ва маъмурий бинолар [Лозанна шаҳридаги „Кодак“ фирмаси маъмурий биноси ва омборхонаси, 1961—63, меъмор Ф. Блуггер; Сюрихдаги „Башарият уйи“ (Ле Корбюзе маркази), 1967, меъмор Ле Корбюзе; Суг шаҳридаги турар жой бинолари, 1958—68, меъмор Ф. Штукки ва бошқалар; Женевадаги „Ле Пари“ кинотеатри, 1971, меъмор М. Ж. Соже].
Тасвирий санъати
Швейсария ҳудудидан топилган илк тасвирий санъат ёдгорликлари мил. ав. 1-минг йилликнинг 2-ярмига мансуб (қаранг Латен маданияти). Мюнстер (ҳозирги Мюстаир)даги СанктИоганн черковидаги деворий расмлар ИХ асрга оид бўлиб, монументал рангтасвирнинг қадимий ёдгорлиги ҳисобланади. ХИИИ—ХВ асрларда готика ҳайкалтарошлиги ва рассомлиги, китоб миниатюраси, витраж ҳамда дастгоҳ санъати ривожланди. ХВИ асрда рассомлар Н. МануэлДейч, У. Граф ва кичик Х. Лей ижоди диққатга сазовор. Г.Аспер, йил Амман ва Т. Штиммер ХВИ аср китоб миниатюраси усталаридир. Базелда кичик Х. Холбейн узоқ вақт фаолият юритди. ХВИИ аср Швейсария санъатида барокко услуби яққол кўзга ташланади. ХВИИИ асрда кўп швейсариялик санъат усталари Франсияда таълим олганлиги ва ишлаганлиги сабабли, ўша давр Швейсария тасвирий санъати Франсия таъсири остида бўлди. Шу давр рангтасвирида пастел ва миниатюра портрети (Ж.Е. Лиотар), манзара (С. Геснер), тарихий ва маиший (И. Л. Аберли, 3. Фрейденбергер) жанрларда кўплаб асарлар яратидди; айниқса, А. Граф ва И. Г. Фюсли (асосан, Англияда ишлаган) ижоди диққатга сазовор. ХИХ аср бошида тасвирий санъатда классицизм ва романтизм деярли ривожланмади (рассомлар Х. Л. Фогел, Х. Хейс, графикачи Р.Тепфер ижоди). ХИХ аср ўрталарида реалистик манзаралар (А. Калам), меҳнаткаш халқ ҳаёти ифодаланган маиший картиналар (Ф. Бухсер, А. Анкер) яратилди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида символизм ва „модерн“ услубида ижод қилган А. Беклин шуҳрат қозонди; Ф. Ходлер ижоди миллий тарих мавзусига бағишланди. Бу даврда Швейсария санъатида импрессионизм, постимпрессионизм, символизм оқимлари авж олди (швейсариялик рассомлардан Ф. Валлоттон, Т. Стейнлен Франсияда ишладилар, А. Жакометти ижоди ҳам франсуз мактаби билан боғлиқ).
Биринчи жаҳон уруши йиллари Швейсария санъатида экспрессионизм йўналиши ривожланди. 60—70-йиллар Швейсария санъатида Европа санъати оқим ва йўналишлари кўзга ташланди. Халқ санъатида ёғоч ўймакорлиги, кулоллик, тўқимачилик, чарм ва металл буюмлар тайёрлаш ривожланган.
Мусиқаси
Швейсария халқ мусиқа санъатида Алп тоғларида яшовчи тоғлиларнинг ўзига хос жанри — ёдл ва чўпон куйлари ажралиб туради. Мусиқа асбоблари — алп бурғуси ва швейсар ҳуштаги. Профессионал диний мусиқа тахминан Х асрда вужудга келган. СанктГаллен монастири Европа мусиқа маркази бўлган. ХИИИ асрдан дунёвий мусиқа санъатини тарқатувчи миннезингерлар фаолият кўрсатган. ХВИ асрда полифония мусиқаси усталари Х. Коттер, Л. Зенфл, Л. Буржуа ижод қилдилар. ХВИИ асрда шаҳар мусиқа бирлашмалари тузила бошлади. ХВИИИ аср охири — ХХ асрда хор ва мусиқа жамиятлари тузилди, мусиқа таълими ривожланди (композитор ва педагоглар Х. Г. Негели, И. Ф. Хегар, Х. Хубер, ритмик тарбия тизими асосчиси Э. ЖакДалкроз). ХХ асрда Ф. Андре, В. Буркхард, Г. Доре, Ф. Мартен, К. Ф. Семинн, ХХ аср 2-ярмида Г. Холлигер, В. Фогел, Ю. Виттенбах, Р. Мозер каби композиторлар машҳур бўлган. шаҳрида 10 дан ортиқ симфоник оркестр, бир қанча опера труппалари, хор жамоалари ва камерчолғу ансамбллари, Базел мусиқа академияси, Женева, Сюрих, Берн, Лозаннада консерваториялар бор.
Театри
Швейсария театр санъати халқ расмрусумлари асосида вужудга келган ва франсуз, немис, италян тилларида ривожланмоқда. ХВИ асрда реформациянинг католицизмга қарши курашини акс эттирувчи песалар яратилган. 1512-йил биринчи дунёвий песа — „Телл тўғрисида ўйин“қўйилган. Фастнахцҳпил жанри кенг тарқалган; бунда воқеликни ҳаққоний акс эттириш сиёсий сатира билан уйғунлашиб кетган. 1738-йил Женевада биринчи профессионал труппа ташкил бўлди ва у франсуз драматургларининг песаларини саҳналаштирди. Лозанна (1781), Женева (1782 ва 1789), Шатлен (1786) ва бошқалар шаҳарларда театр бинолари қурилди. 1801-йил Санкт-Галленда профессионал театрга асос солинди. 1879—1951-йиллар Женевада „Грантеатр“ фаолият кўрсатди. 1908-йил Сюрихда „Пфауэнтеатр“ драма театри (кейинчалик „Шаушпилхауз“) очилди ва шаҳрининг етакчи миллий театрига айланди. 1938—61 йилларда бу театрга таниқли режиссор Оскар Велтерлин раҳбарлик қилди ва театрларда Б. Брехт, Ф. Дюрренматт, А. Чехов ва бошқаларнинг песалари қўйилди. шаҳридаги бошқа машҳур театрлар: Лозаннадаги „Пти шен“ ва „Боле“, Женевадаги комедия, „Нуво театр де пош“ ва „Де Рош“ театрлари, Сюрихдаги Ноймаркт театри, Базелдаги театр, Берн, Люцерндаги театрлар. Швейсария театрининг етакчи арбоблари: О. Эберле, Х. Гнеков, Л. Линдтберг, театр рассоми Г.Отто.
Филми
Биринчи тўла метражли бадиий филм („Конфедерациянинг вужудга келиши“, режиссор Э. Хардер) 1924-йилда яратилган. Шу йили Сюрихда „Празенс“ кинофирмаси ташкил этилди. 1930—40 йилларда ҳужжатли филмлар режиссорлари А. Векслер, Э. Лайзер ишлари, режиссор Л. Линдтбергнинг ватанпарварлик руҳидаги бадиий филмлари („Ўқчи Випф“, 1938; „Сўнгги имконият“, 1945) ажралиб туради. 1950-йилларда „Батрак Ули“ (1954), „Пишлоқ пиширувчилар“ (1958; иккаласининг режиссор Ф. Шнейдер), „Одеон кафеси“ (1958, режиссор К. Фрю) филмлари экранга чиқди. 60-йилларгача шаҳрида кино, асосан, немис тилида бўлган. Франсуз тилида ижод қилувчилар орасида ҳужжатли филмлар режиссор Швейсария Дюванел ва ҳужжатли филмпамфлетлар муаллифи А. Брандт машҳур. 1968-йил режиссорлар А. Таннер, К.Горетта, Ж. Л. Руа, М. Суттер ва Ж. Ж. Лагранж (кейинчалик ўрнига Н. Ерсен бўлди).
„Бешлар гуруҳи“га бирлашдилар ва воқеликни бўяб беришга қарши чиқдилар. Улар ўз филмлари („Саламандра“: 1971; „Африкадан қайтиш“, 1975; „Дунё оралиғи“, 1975, барчасининг режиссор А. Таннер; „Таклиф“, 1972, режиссор К. Горетта)да оддий кишилар турмушини, ҳаёт қийинчиликларини кўрсатдилар. 1970—80 йилларда режиссорлар Р. Лисси, Т. Кёрфер, Д. Шмид машҳур бўлган. Сюрихда Швейсария киномаркази фаолият юритади. 1946-йилдан Локарнода халқаро кинофестиваллар ўтказилади.
Манбалар
- ↑ Андрé Ҳоленстеин; Андрé Ҳоленстеин. „Диэ Ҳаупцтадт эхистиэрт ничт“. УниПресс - Форсчунг унд Wиссенсчафт ан дер Университäт Берн (2012). Қаралди: 2019-йил 16-август.
- ↑ Ҳоленстеин, Андрé. Диэ Ҳаупцтадт эхистиэрт ничт (Герман). — Берне: Департмент Cоммуниcатион, Университй оф Берне, 2012. — Т. УниПресс — Форсчунг унд Wиссенсчафт ан дер Университäт Берн, № 152: Сондерфалл Ҳаупцтатдтрегион. — С. 16—19. — ДОИ:10.7892/борис.41280.
Ўзбекистон — Швейсария муносабатлари
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |