Шяуляй (Šиаулиаи, 1795-йилгача Сауле, 1917-йилгача расмий номи Шавли) – Литвадаги шаҳар (1569-йилдан). Транспорт йўли чорраҳаси. Аҳолиси 146,5 минг киши (2000). Шаҳар ХВ асрдан маълум. Йирик корхоналари: велосипед, телевизор, станоксозлик, электр конструксиялар ишлаб чиқариш, шина таъмирлаш, кўн здлари; озиқовқат саноати (гўшт, сут, нонмакарон, пиво ктлари) корхоналари, уйсозлик кти, трикотаж, кўнатторлик, нотўқима материаллар фабриклари, қандолат, кўнпоябзал, мебел ишлаб чиқариш бирлашмалари ишлаб турибди. Педагогика институти, театр, „Аушра“ тарихетнография музейи, фотография музейи мавжуд. Меъморий ёдгорликлардан Уйғониш даври Пятро ир Повило костёли (1595— 1625) сақланган. 1976-йилда шаҳар марказида пиёда юриб сайр қилинадиган зона ташкил қилинган. Жамоат биноларидан Маданият саройи ва бошқалар бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ "Шяуляй" ЎзМЕ. Ш-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-10-11 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил