Сиамлар (кхонтай) — таи гуруҳига мансуб халқ. Таиланднинг асосий аҳолиси (29,5 млн. киши). Умумий сони 29,7 млн. киши (1990й.лар ўрталари). Сиам тилида сўзлашади. Диндорлари — буддавийлар. С. шоликорлик, чорвачилик, балиқ овлаш билан шуғулланади. Кемасозлик азалдан ривожланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил