Sianid
Водород сианид, сианид кислота, ҲCН — кучли заҳар; рангсиз, учувчан, ўзига хос ҳидли суюқлик; қайнаш температураси 25,7°; суюқланиш температураси —13,1°, жуда кучсиз кислота; аччиқ бодом, ўрик, шафтоли ва олча мағзида глюкозидлар тарзида учрайди. Саноатда аммиак ва метаннинг ҳаво билан аралашмасини катализатор (платима) иштирокида, лаб.да эса баъзи сианидлар (НаCН), К4[Фе(CН4),,)] га суюлтирилган сулфат кислота қўшиб, қиздириш йўли билан олинади. Водород сианид организмда ферментатив жараёнларни тўхтатади. Водород сианид қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш, дезинфексиялашда ишлатилади. Киме саноатида полимерлар (акрилонитрил, метакрилат ва бошқалар) и. ч. да, синтетик сут кислота тайёрлашда, тузлари олтинни рудалардан ажратиб олишда ва бошқа мақсадларда қўлланади.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |