Сианидлар — сианид кислота (ҲCН) тузлари. Умумий формуласи МеCН (бу ерда Ме — 1 валентли металл). Кўпчилик оддий С. рангсиз. Ишқорий ва ишқорий-ер металларнинг С.и сувда эрийди. Оғир металларнинг С.и (симоб сианиддан ташқари) сувда оз эрийди. С. оксидланганда сианатлар ҳосил қилади. С. олтин ва кумушни рудалардан ажратиб олишда, фотографияда қўлланади. С. жуда заҳарли.