Sibel Siber
Сибел Сибер (1960-йил 13-декабрда туғилган) – кипрлик турк сиёсатчиси. 2013-йил 13-июндан 2-сентябргача Шимолий Кипр Бош вазири лавозимида ишлаган. Ушбу лавозимга аввалги бош вазир İрсен Кüçüк ҳукуматига ишончсизлик вотуми натижасида тайинланган ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлган[1]. 2015-йил ноябр ҳолатига кўра, Шимолий Кипр Турк Республикаси Республикалар Мажлиси (Парламент) раиси бўлган[2]. Сибер ушбу лавозимда ишлаган иккинчи аёл бўлиб, ундан олдин бу лавозимни Фатма Экеноğлу эгаллаган.
| Сибел Сибер | |
|---|---|
|
Сибер 2014-йилда | |
| Республика Мажлиси Спикери | |
|
Мансаб даври 2013-йил 4-сентябр – 2018-йил 22-январ | |
| Ўтмишдоши | Ҳасан Бозер |
| Вориси | Теберрüкен Улуçай |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1960-йил 13-декабр Никосия, Кипр |
| Сиёсий партияси | Республикачи Турк Партияси |
| Турмуш ўртоғи |
Рıфат Сибер (турм. 1984) |
| Болалари | 1 |
| Алма матер | Истанбул университети |
Ёшлик йиллари
Сибел Сибер (қизлик фамилияси Ададемир) 1960-йил 13-декабрда Никосияда туғилган[3]. Отаси Алтай Ададемир Ларнака тумани Мелоусеиа қишлоғидан бўлган бошланғич мактаб ўқитувчиси, онаси Айсел Ададемир эса Клавдиа қишлоғидан бўлган уй бекаси эди. Болалигида отаси турли мактабларга ишга тайинлангани боис Сибер оиласи билан бир неча қишлоқ ва шаҳарларда истиқомат қилган[4]. У Ларнака, Арсос ва Клавдиа қишлоғида яшаган[4], сўнгра етти ёшида Треметоусиа қишлоғига кўчиб ўтган. Кейинчалик, болалик давридаги энг катта қўрқуви сафарга чиқиш бўлганини эслаб ўтган, чунки ўша даврда кўплаб кипрлик турклар йўлларда йўқолиб қолган. Шунга қарамай, Сибер Треметоусиа сингари аҳоли аралаш яшовчи қишлоқларда икки жамоа (кипрлик турк ва юнонлар) орасида тинч-тотув муносабатлар бўлганини алоҳида таъкидлаган[5]. Сибел Сибер дастлаб Треметоусиа Турк бошланғич мактабини тугатган ва кейинчалик Никосиядаги Турк қизлар ўрта мактабига ўқишга кирган[4].
Сибел Сибер 16 ёшида талабалар иштирокидаги сиёсий воқеалар авжига чиққан бир даврда Истанбул университетининг Cерраҳпаşа Тиббиёт факултетига ўқишга қабул қилинган[6]. 1983-йил 5-апрелда ушбу факултетни шифокор сифатида муваффақиятли тамомлаган[7][8]. 1987-йилда Истанбулдаги Şиşли Этфал касалхонасида ички касалликлар ихтисослигини тамомлаб, Кипрга қайтган ва шахсий клиникасида ишлай бошлаган. 1989-йилда Сибер стипендия асосида АҚШнинг Виргиниа университетида диабет ва эндокринология бўйича малака оширган[7].
Сибел Сибернинг биринчи мақоласи 1983-йилда Шимолий Кипрдаги соғлиқни сақлаш тизими ҳақидаги танқидий мақола бўлиб, ўша даврда энг кўп тиражга эга газета томонидан чоп этилган[9].
Манбалар
- ↑ „Туркиш Cйпрус то сеэ фирст фемале приме министер - Wорлд Неwс“. Ҳüрриет Даилй Неwс. Қаралди: 2018-йил 26-декабр.
- ↑ „МРС. Сибер элеcтед ас тҳе Пресидент оф тҳе Ассемблй - Нортҳ Cйпрус“. 2013-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-сентябр.
- ↑ „ККТC'е 2 айлığıна кадıн баşбакан“. Ҳüрриет (2013-йил 12-июн). Қаралди: 2015-йил 8-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „ККТC Cумҳурбаşканı Адайı Др. Сибел Сибер: Кенди Калемимден Бен“ (Туркиш). Cауcасус Бусинессмен Ассоcиатион. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-ноябр.
- ↑ „Сибер, Çöзüмü лидерлер, Барışı ҳалк булаcак“ (Туркиш). Ҳавадис (2013-йил 8-декабр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-ноябр.
- ↑ „ККТC Cумҳурбаşканı Адайı Др. Сибел Сибер: Кенди Калемимден Бен“ (Туркиш). Cауcасус Бусинессмен Ассоcиатион. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-ноябр.
- ↑ 7,0 7,1 „Сибел Сибер кимдир?“ (Туркиш). Ени Дüзен (2013-йил 13-июн). Қаралди: 2015-йил 8-ноябр.
- ↑ „İстанбул Университй, Cерраҳпаşа Медиcал Фаcултй Градуатес фром Туркиш Програм“. Cерраҳпаşа Медиcал Фаcултй. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-ноябр.
- ↑ „ККТC Cумҳурбаşканı Адайı Др. Сибел Сибер: Кенди Калемимден Бен“ (Туркиш). Cауcасус Бусинессмен Ассоcиатион. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-ноябр.