Sibir xonligi
Сибир хонлиги — Сибирнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган турк-мўғул қабилалари бошқарган татар[1][2] хонлиги. Ўз тарихи давомида Шайбонийлар ва Тойбуғийлар сулоласи аъзолари хонликда ҳукмронлик қилиш учун тез-тез урушишган. Бу рақобатдош қабилаларнинг иккаласи ҳам Жўжи ва унинг бешинчи ўғли Шайбон(Шибон) орқали тўғридан-тўғри Чингизхонга бориб тақалади. Хонлик ҳудуди бир вақтлар Мўғуллар империясининг ажралмас қисми бўлган, кейинчалик 1242-1502-йилларда Олтин Ўрда назоратига ўтган. Сибир хонлигида туркий сибир татарлари, бошқирдлар ва турли хил урал тилларида, жумладан, Ханти, Манси ва Селкуп тилларида сўзлашувчи этник жиҳатдан хилма-хил аҳоли мавжуд бо'лган. Сибир хонлиги тарихда энг шимолий мусулмон давлат бўлган.
Аристократияси
Сибир хонлигини турли Сибир қабилаларидан чиққан Мирзалар (бу олийжаноб унвон) бошқарган. Бу мирзалар Сибир хонининг ҳокимияти остида бошқарувчилик қилишарди . Мирзолар Сибир хонлигининг жангчиларини ҳам жангга олиб борган ва Тюмен ва Сибир хонларига номинал содиқлик қилган.
Маданияти
Ислом Сибир хонлигининг расмий дини бо'лган. Бу ҳукмрон Тюмен ва Сибир хонларининг дини эди. Тюменда ҳам, Сибирда ҳам ҳукмрон табақа томонидан катта масжидлар, саройлар ва мустаҳкам деворлар қурилган. Ислом динига нафақат хон, балки мирзолар ҳам эътиқод қилганлар, улар кўпинча Ўрта Осиёнинг Бухоро ва Самарқанд каби машҳур ислом марказларида таълим олганлар. Бироқ, шаманизм ва бошқа анъанавий эътиқодларга ҳам кўпчилик томонидан амал қилган. Баъзи гуруҳлар шаманизм элементларини ўзида мужассам этган исломнинг шаклига амал қилган[3]. Сибир хонлигининг етакчи имомлари ва муфтийлари Қозон ва Самарқандда маълум бир таъсирга эга бўлган. Сибир хонлиги тарихда энг шимолий мусулмон давлати бўлган. Унинг ҳудудлари ҳатто Шимолий Муз океанининг қирғоқ қисмларини ҳам ўз ичига олган[4]. Сибир хонлиги Ўрта Осиё ва Қозон хонлиги билан кенг савдо алоқаларига эга эди[5].
Хонлар рўйхати
Тайбуғийлар рўйхати :
- Он
- Тайбуғо
- Хожа
- Мар
- Обдер
- Махмет/Мамуқ
- Абалак
- Агуиш
- Қосим (Махметнинг ўғли)
- Ёдигер (Кучум томонидан ўлдирилган)
- Бекбулат (Ёдигернинг укаси бўлиши мумкин)
- Сейид Ахмат (Эрмак вафотидан кейин Сибирни қайта эгаллаган, 1588-йилда Россия подшолиги томонидан босиб олинган).
Шайбонийлар рўйхати:
Манбалар
- ↑ Исхаков Д. М. Тюркско-татарскиэ государства ХВ—ХВИ вв. — Казан: Институт истории им. Ш. Марджани АН РТ, 2004.— Глава 2 — C. 32.
- ↑ Н. Е. Артемов, В. И. Лебедев. История СССР с древнейших времен до ХВИИИ в. 1959 г. С. 280
- ↑ Форсйтҳ, Жамес. А Ҳисторй оф тҳе Пеоплес оф Сибериа: Руссиа'с Нортҳ Асиан Cолонй 1581–1990 (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1994 — 25–27-бет. ИСБН 978-0-521-47771-0.
- ↑ Ничолас Риасановскй. А Ҳисторй оф Руссиа. Охфорд Университй Пресс, 1999 — 148-бет. ИСБН 0-19512179-1.
- ↑ Форсйтҳ, Жамес. А Ҳисторй оф тҳе Пеоплес оф Сибериа: Руссиа'с Нортҳ Асиан Cолонй 1581–1990 (эн). Cамбридге Университй Пресс, 1994 — 25–27-бет. ИСБН 978-0-521-47771-0.