Sibirlar
Сибирлар (ўз ади - Сыбырлар, Сıбıрлар) - Шимолий Осиёнинг жануб-ғарбисинда - Сибирнинг маҳаллий ҳалки. Сибир тилда гаплашадилар.
| Сибирлар |
|---|
| Умумий аҳоли сони |
| Катта аҳолига эга минтақалар |
| Тиллар |
|
Сибир тили |
| Динлар |
| ислом[1] |
Таркиби
Сибирларнинг таркибига Татар деган сўз билан умумий номланиб келингувчи қуйидаги ерлик элатлар киради:
- Барабаги Татарлар;
- Эушта Татарлар;
- Томскнинг Татарлари;
- Тоболскнинг Татарлари.
Тарихи
Сибир Хонлиги ҳозирги Сибирларнинг аждодлари асос солган давлат деб қаралади. Сибирларнинг Мусулмонлашиши ҳақида турли тарихий ма’лумотлар бор, улардан бири - бу Тоболскнинг Татарларининг орасида сақланиб қолинган ривоят бўлиб у 1897-йили таниқли Хакас олими Н. Ф. Катанов томонидан "Предания тобольских татар о прибытии в 1572 г. мухаммеданских проповедников в г. Искер" (1572-йили Искар шаҳрига Муҳаммадий чақириқчиларнинг келганлиги ҳақидаги Тоболскнинг Татарларининг Ривояти") деган ном остидаги мақолада чоп этилган.
Адабиёти
Сибирларнинг халқ оғзаки ижодига мансуб бир нечта достонлари бор бўлиб, уларга, жумладан:
- Алтайн Сайн Суме (Барабаги Татарлардан),
- Ястай Мöнгке ва
- Йир Тушлук
мисол бўлади. Йир Тушлук деган ном В. Радлов томонидан ерга тушган я’ни унинг ичига кирган деб йўнилган бўлиб, ушбу достоннинг ўзида қам-шомончиликка бориб тақалувчи кечинмаларни сақлаб қолганлиги достоннинг ўзига хос хусусиятларидан биридир. Алтайн Сайн Суменинг ўзгача хусусиятларидан бири эса, узоқ муддат фарзандсиз яшаб келган чол ва кампирнинг бола туғилгач уни ўлдиришга урунишларидир[2].