Сибоий, Юсуф асСибоий (1917.10.6 — Қоҳира — 1978) — араб ёзувчиси, МАП жамоат арбоби. Олий ҳарбий маълумот олган. Осиё ва Африка халқлари бирдамлиги ташкилотининг (1958-йилдан) ҳамда Осиё ва Африка мамлакатлари ёзувчилари уюшмаси доимий бюросининг (1958-йилдан) бош котиби. Миср ёзувчилар уюшмасини бошқарган ва маданият вазири бўлган (1973-йилдан). Халқаро „Нилуфар“ журнали бош муҳаррири. Асарлари 1947-йилдан нашр этила бошлаган („Шарпалар“ ҳикоялар тўплами ва „Азроилнинг ноиби“ романи). Ҳозирги турмуш мавзуларидаги 50 га яқин китоб, жумладан, „Тарсакилар ва бўсалар“ танқидий мақолалар тўплами (1959), „Биз ёлғиз эмасмиз“ (1959), „Ҳаёт кўз очиб юмгунча ўтади“ (1973) романлари муаллифи. „Даврдан кучли“ песаси (1966) Асвон тўғони қурилишига бағишланган. С.нинг бир қанча асарлари экранлаштирилган, хорижий тилларга таржима қилинган. ЖолиоКюри номидаги Тинчлик медали (1960) ҳамда халқаро „Нилуфар“ мукофоти (1974) билан такдирланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил