Sichqonsimonlar
Сичқонсимонлар (Муридаэ) — кемирувчилар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Гавдасининг узунлиги 5 см дан 48,5 см гача. Думи узун, кўпчилигида юнгсиз. 120 га яқин уруғи, 480 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда 10 уруғи (сичқонлар, каламушлар, қумсичқонлар, дала сичқонлари ва бошқалар) ва 19 тури учрайди. Жумладан, уй сичқони, кулранг каламуш ва туркистон каламуши кенг тарқалган. Сичқонлар ва каламушларнинг айрим турлари синантроп. Барча Сичқонсимонлар қазийди, қишки уйқуга кетмайди. Қиши илиқ минтақаларда йил давомида болалаб, бир неча марта 1 тадан 22 тагача бола туғади. Табиий шароитда 1 — 3 йил яшайди. Тунда ва шомда фаол ҳаёт кечиради. Қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва озиқ-овқат захираларига зиён келтиради. Сичқонсимонлар 20 га яқин инфексион касалликлар, жумладан, ўлат, сичқон иситмаси, лептоспироз каби касалликлар қўзғатувчиларининг табиий ташувчиси. Кўпчилик турларидан генетик ва этологик тадқиқотларда фойдаланилади. Сичқонлар ва каламушларнинг соф линиялари — лаб. ҳайвонлари.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |