Sichuan
Сичуан — Хитойдаги провинсия, Янсзи дарёсининг юқори оқимида. Майдони 488 минг км². Аҳолиси 84,93 млн. киши (1998). Маъмурий маркази — Ченду ш. С.нинг шарқий қисмида Сичуан сойлиги бор, бу ернинг тупроғи унумдор, аҳолиси зич. Ғарбида СинаТибет тоғлари жойлашган. Иклими субтропик иқлим. Дарёлари серсув, гидроэнергия захирасига бой, энг йириги — Янсзи. Тог ён бағирлари ўрмон, тоғ тепалари субалп ўтлоушри. Чуқур водийларда субтропик ўсимликлар усади. С. — Хитойнинг хўжалиги ривожланган провинсияси. Мамлакатда етиштириладиган ғалланинг 12% ни беради. Асосий экинлари: шоли, маккажўхори, буғдой, гаолян, рапс, арпа, батат. Шакаркамиш, тамаки, пахта, чой ва ситрус мевалар ҳам экилади. Қадимдан ипак қурти боқилади. Чорвачилик маҳсулотлари экспорт қилинади. С.да кон саноати ривожланган. Тошкўмир, темир рудаси, тош тузи, асбест, олтин, сурма, нефт, табиий газ казиб олинади. ГЕСлар қурилган. Қора металлургия, машинасозлик, кимё, тўқимачилик, қурилиш материаллари, озиқ-овқат корхоналари бор. Ҳунармандчилик ривожланган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |