Сидерик айлана даври (лотинча сидус – юлдуз; қаратқич келишик – сидерис) – Юлдузларга нисбатан қайсидир космик йўлдош жисм асосий жисмнинг атрофида тўлиқ айлана бажарган вақт оралиғи. Сидерик айлана даври тушунчаси Ер атрофида айланувчи жисмларга нисбатан қўлланади – аниқроғи Ойга(сидерик ой) ва сунъий йўлдошларга, хаттоки Қуёш атрофидаги айланувчи сайёра, комета ва бошқаларга ҳам қўлланади.