Siderit
Сидерит (юнонча: сидеритис — темир) — карбонатлар синфига мансуб минерал. Синоними — темир шпати. Калсит гуруҳидаги темир карбонати. Кимёвий формуласи ФеCО3. Таркибида 62% ФеО, 38% CО3 бор. Табиатда ФеCО3—МпСО3; ФеCОжМгCО,; ФеCО3CаCО3 ва ФеCО3—СоСО3 каби изоморф қаторларни ташкил этади. Кристаллари ромбоэдрик, призматик ва таблеткасимон бўлади. Кристалл структураси анкеритникига ўхшаш. Агрегатлари донали оолитли, тупроқсимон; қизғиш-жигарранг, саргиш ва яшилсимон кулранг. Нураганда тўқ қўнғир рангга ўтади. Қаттиқлиги 4—4,5; зичлиги қарийб 4 г/см³. Шишасимон ялтироқ, қиздирилганда НаCл да эрийди. Катод нури таъсирида ёрқин пушти рангда товланади. Гидротермал, метаморфик ва чўкинди йўллар билан тикловчи геокимёвий шароитларда ҳосил бўлади. Муҳим темир рудаси ҳисобланади. Ўзбекистоннинг деярли барча рудали раёнларида учрасада, амалда ишлатилмайди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |