Сидсел Бен Сéммане (1988-йил 9-октябрда Орхусда туғилган) — даниялик мусиқачи бўлиб, 2017-йилдан бошлаб Сéммане саҳна номи остида ижод қилади. У 2006-йилда „Данск Мелоди Гранд Прих“ танловида ғолиб чиқиб, кейинчалик Афинада ўтказилган „Эуровисион-2006“ танловида Дания вакили сифатида қатнашган ва 18-ўринни эгаллаган. Унинг онаси жазоирликдир.

Сéммане
Sémmane 2017-yilda
Сéммане 2017-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди Сидсел Бен Сéммане
1988-йил 10-сентябр (1988-09-10) (38 ёш)
Лейбллар Wҳат Wе Cалл Реcордс

Карераси

Сéммане 2006-йил 20-май куни Афинада бўлиб ўтган „Эуровисион-2006“ танловида Дания шарафини ҳимоя қилган. У 2006-йил 11-февралда „Данск Мелоди Гранд Прих“ танловида Ниэлс Древшолт томонидан ёзилган „Тwист оф Лове“ қўшиғи билан ғолиб чиқиб, „Эуровисион“га йўлланма олган. 17 ёшида у „Дания Мелоди Гранд Прих“ тарихидаги энг ёш иштирокчилардан бири бўлган. „Эуровисион-2006“да эса 18-ўринни эгаллаган[1].

2006-йил 29-майда у „Wҳере Аре Мй Шоэс?“ номли илк яккахон албомини чиқарган. Ушбу албомда 1950–1960-йилларнинг машҳур қўшиқлари ижро этилган, жумладан „До Ёу Лове Ме (Ноw Тҳат И Cан Данcе)“, шунингдек „Баcк Ин Тҳе У. С. С.Р“, „Лоcомотион“, „Шоут“ каби қўшиқларнинг медлейлари ҳамда унинг „Эуровисион“ қўшиғи „Тwист оф Лове“ ҳам киритилган.

2013-йилдан бошлаб у „Мисс Лил' Бен“ саҳна номи остида ҳам чиқишлар қилган[2].

2017-йилда у Германиянинг Wҳат Wе Cалл Реcордс лейблига қўшилган ва „Нободй’с Прей“ номли дебют синглини Сéммане номи остида чиқарган[3].

Манбалар

  1. ↑ Лаwлесс, Жилл. „Финнс 'Турн тҳе Ампс Уп,' Wин Эуровисион“ (2006-йил 20-май). Қаралди: 2008-йил 27-март.
  2. ↑ „Мисслилбен“. 2013-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 23-октябр.
  3. ↑ „С Э М М А Н Э | ОФФИCИАЛ“. Семмане.cом. Қаралди: 2022-йил 19-январ.