Сиффин жанги - Юқори Месопотамияда, Фурот дарёсининг ўнг қирғоғида жойлашган Сиффин мавзесида халифа Али қўшини билан Шом ҳокими Муовия қўшини ўртасида содир бўлган жанг (657 йил ёзи). Тўқнашувга 656 йил учинчи халифа Усмон ўлдирилиши муносабати билан Али ва Муовия тарафдорлари ўртасидаги кескин қарама-қаршиликлар сабаб бўлган. Марҳум халифанинг яқин қариндоши бўлган Муовия халифа Алидан айбдор жиноятчиларни жазолашни талаб қилган.

Али қўшинининг бир қисми уни ғалабани 

қўлдан бой берганликда айблаб, қўшинни тарк этган. Бу гуруҳ хорижийлар ҳаракатини бошлаб берган.