Sifonoforalar
Сифонофоралар (Сипҳонофора) - гидрозойлар синфига мансуб бўшлиқичлилар кенжа синфи. Колония бўлиб эркин сузиб юрувчи денгиз ҳайвонлари. Колонияси умумий пояда ўрнашган полипоид ва медузоид индивидлардан иборат. Кўпчилик С. наел алмашинмасдан кўпаяди. С. колонияси шакли ўзгарган медузалар — нектофорлар, озиқлантирувчи гастроозитлар, узун пайпаслагичлар — арқончалар, жинсий юнозоидлар, ҳимоя қилувчи палпонлардан иборат. Нектофорлар қисқариб, колонияни ҳаракатга келтиради. Гастрозоидлар озиқни ҳазм қилади. Арқончалар озиқни тутиш ва ҳазм қилиш, гонозоидлар жинсий кўпайиш вазифасини бажаради. Колония тепасида жойлашган сузувчи пуфак — пневматофорга махсус безлардан газ ажралиб чиқади. Пневматофор колонияни тик ушлаб туради. Жинсий кўпаяди; куртакланиб колония ҳосил қилади. 170 га яқин тури бор. Барча океан ва очиқ денгизларда, сув юзасидан бошлаб 5000 м чуқурликкача яшайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |