Филтрли сигареталар.

Сигарета чекиш учун мўлжалланган, тамаки баргларини қуритиб, майдалаб, қоғоз силиндрга (одатда, 120 мм узунликда ва 10 мм диаметрли) солинган маҳсулотдир. Тамакидан ташқари унга бошқа масаллиқлар ҳам қўшилади. Сигаретанинг бир учи олов ёрдамида тутатилиб, бошқа (одатда филтрли) учидан тутун сўрилади. Уни баъзан сигарета трубкасидан ҳам чекилади. Асосий масаллиғи тамаки бўлмаган ноанъанавий сигареталар ҳам бор, уларга бошқа ўтлар (масалан, наша) солинади.

Сигарета, бошқа тамаки маҳсулотлари каби соғлиқ учун зарарли, баъзан саратон, юрак, нафас олиш тизими, қон айланиш тизими хасталиклар ва туғма ногиронликка сабаб бўлиши мумкин[1][2].

Сигаретани сигарадан фарқлаш зарур: сигара каттароқ ва қалинроқ, қоғоз ўрнига тамаки баргига ўралган бўлади.

Сотилиши

Сигареталар пачкаларда сотилади ва одатда пачкада 20 дона сигарета бўлади. Филтрли сигареталар нисбатан қимматроқ нархда сотилади.

Шунингдек

Иловалар