Қироллик саркофаглари

Сигисмунд черкови ; шунингдек, Қироллик ибодатхонаси ёки Ягеллонка черкови) Краковдаги Авлиё Станислав ва Вацлав бош черковини қуршаб турган ўн тўққизта ибодатхонадан бири.

Немис санъацҳунос тарихчиси Август Оттмар Эссенвейн (1831-1892) уни 1867-йилда „Алп тоғларининг шимолий қисмидаги Уйғониш даври марвариди“ деб атаган. Черков Италиядан ташқари ҳудудда жойлашган Флоренсиянинг Уйғониш даврига хос бўлган соф намунасидир.

Тарихи

Қирол Сигисмунд И биринчи хотини Варвара Заполя вафотидан сўнг ўз сулоласи учун мақбара қуришга қарор қилди. Қирол черковни барпо этишни флоренсиялик архитектор Бартоломео Береччига (италянча: Бартоломмео Берреccи, 1480-1537) топширди. У 1517-йилда қиролга ибодатхонанинг биринчи чизмаларини тақдим этган эди. Иш 1519-йилда Буюк Казимир ИИИ нинг эски ибодатхонаси вайрон қилинганидан кейин бошланган. 1525-йилда ибодатхона дастлабки кўринишда қурилган, 1526-йилда гумбаз барпо этилган, қурилиш ишлари 1531-йилда якунланган. 1533-йилда черков муқаддаслаштирилган.

Қурилиш жараёнида меъмор Береччига бошқа италиялик усталар: Антонио да Фезоле (италянча: Антонио да Фиэсоле), Никколо Кастилёне (италянча: Ниccоло Cастиглионе), Филиппо да Фезоле (италянча: Филиппо да Фиэсоле), Бернардино Заноби де Жанотисс (италянча: Бернардино Заноби де Гианоттис), Жованни Соли (италянча: Гиованни Соли), Жованни Чини да Сиэна (италянча: Гиованни Cини да Сиэна) ва Жованни Мария Падовано (италянча: Гиованни Мариа Падовано) лар ҳам ёрдам беришган.

Архитектура

Черков квадрат режага мувофиқ қурилган. Эллиптик гумбаз думалоқ деразали саккиз бурчакли пешайвонга таянади. Гумбаз зарҳал мисдан ясалган „балиқ тангачалари“ (черепица) билан қопланган.

Фасадлар пилястра ва карнизларга ажратилган. Ягона кириш жойи черковнинг декоратив панжарали аркада қисми орқалидир.

Черков лойиҳаси Береччининг мустақил иши бўлиб, Италияда унинг бирорта ҳам ўхшаши йўқ. Леонардо да Винчи томонидан яратилган чиқмаларда узоқ ўхшашлик борлиги айтилади.

Интерер

Кириш эшиги қаршисида меҳроб мавжуд, Катта Сигисмунд И ва Сигисмунд ИИ Август саркофаги ўнг томонда, ўриндиқ-тахт эса чап томонда жойлашган. Деворларда авлиёларнинг суратларини кўриш мумкин.

Деворлари мифологик нақшлар ва паноплия (рицарлик зирҳлари) билан безатилган.

Гумбаз тош розеткали кассетларга бўлинади. Чироқнинг очиқ қисми атрофида лотинча ёзув бор: БАРТҲОЛОМЕО ФЛОРЕНТИНО ОПИФИCЕ

Қирол Сигисмунд И саркофаги Береччи томонидан яратилган, қирол Сигисмунд ИИ саркофагининг муаллифи Санти Гуччи ҳисобланади.

Тахт қиролича Анна Ягеллонка қабрининг мармар плитаси билан жиҳозланган — бу ҳам Санти Гуччининг ишидир

Меҳроб (1531-1538) нюрнберглик бир гуруҳ ҳунармандлар томонидан Ҳанс Дюрер лойиҳаси асосида яратилган.

Эшикларнинг ички қисмидаги релефлар Питер Флётҳер лойиҳасига кўра Мелҳиор Баер томонидан кумуш тунукадан ўйиб ишланган. Эшикларнинг ташқи томонидаги расмлар Георг Пенчга тегишли.

Полша, Литва ва Сфорза оиласи (1530-1532) герблари туширилган кираверишдаги панжара муаллифи Ханс Фишер ҳисобланади.

Галерея

Манбалар

Адабиётлар

  • Михал Розек, Кракоwска катедра ва Вавелу. Wйдаwниcтwо św. Станисłаwа БМ Арчидиэcезжи Кракоwскиэж, Краков 1989-йил