Сижжак – Ўзбекистон Республикасининг Тошкент вилоятига қарашли қишлоқ. Бўстонлиқ тумани таркибига киради[2]. Вилоят маркази – Ғазалкент шаҳригача бўлган масофа 50 км. Сижжак ва унинг атрофида кўплаб археологик ёдгорликлар топилган. Қишлоқ сайёҳлик маскани ҳисобланади[3].

Сижжак
Қишлоқ
Файл:Сижжак.ЖПГ
41°41′30″Н 70°03′30″Э / 41.69167°Н 70.05833°Э / 41.69167; 70.05833
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Тошкент вилояти
туман Бўстонлиқ тумани
Маркази баландлиги 959 м м
Аҳолиси
1 780 киши (1 975)
Вақт минтақаси УТC+5[1]
Телефон коди +998
Sijjak xaritada
Sijjak
Сижжак
Sijjak xaritada
Sijjak
Сижжак

Номланиши

Афсонага кўра, Сижжак номи сечак иборасидан келиб чиққан бўлиб уч бўлак деган маънони англатади. Бу ном қишлоқ ерларини оқиб ўтувчи сув оқимлари орқали учга бўлинишини билдиради.

Тарихий ва археологик жойлар

Сижжак ва унинг атрофида бир қанча археологик ёдгорликлар аниқланган. Уларнинг барчаси 1963-йилда Ўзбекистон ССР Чорвоқ археология гуруҳи томонидан ўрганилган, бироқ қазишмалар фақат Шавкаттепада олиб борилган.

Сижжакнинг жануби-ғарбий қисмида, Шавкацой ирмоғининг Пискомга қуйилиш жойида ХИ – ХИИИ аср бошларига оид аҳоли пункти бўлган, унинг харобалари Шавкаттепа ва Ойбошитепе номлари билан машҳур. Бу аҳоли пункти мустаҳкам мудофаа деворига эга бўлиб, шимоли-ғарбий бурчагида минора аниқ кўриниб турарди. 1963-йилда олиб борилган изланишлар натижасида 2 м чуқурликдаги маданий қатлам топилди ва деворлари хом ғиштдан ясалган хонанинг бир қисми аниқланди. Идишларнинг бўлаклари ва темир пичоқлар ҳам топилган. Турар-жой мажмуасининг умумий майдони 1600 м²[4].

Ойбошитепадан 400 м баландликда Шавкацой бўйлаб яна бир номсиз археологик манзилгоҳ бўлган, бироқ вақт ўтиши билан вайрон бўлган. Бу ердан сирланган ва сирланмаган идишлар (ХИ-ХИИ ва ХВ-ХВИ асрларга оид) парчалари, сопол ва металл шлаклари, металлургия печларининг қолдиқлари топилган.

Сижжакнинг марказий ва ғарбий қисмида иккита мозор маълум – Яловлик мозор ва Ҳазратимулло мозори. Қабр тошларидан бирининг санаси ҳижрий 815-йил бўлиб, бу милодий 1412–1413-йилларга тўғри келади


1963-йилда чўпон Қ.Эрматов қишлоқ ҳудудидан ХИ асрга оид хазина топди. Хазина лой кўзага беркитилган эди. Хазинада учлари илон боши шаклидаги 8 та кумуш билагузуклар, туморлар учун 8 та қути, 27 та қўнғироқ, 1 та бурун сирғаси ва кичик занжирлар бор эди. Топилма ҳозирда музейда сақланмоқда.

Туризм

Сижжак машҳур сайёҳлик маскани ҳисобланади. Маҳаллий аҳоли туристларга бутун уйларни ижарага беришади, бу эса улар учун қўшимча даромад манбаи бўлиб хизмат қилади[5].

Экология

Сўнгги йилларда Сижжак ҳудудидаги дарё ўзанлари кўплаб маиший чиқиндилар билан ифлосланган. Ифлосланишнинг асосий сабаби сайёҳлар ташлаб кетадиган чиқиндилардир.

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ „Коды СОАТО Бостанлыкского района“ (деадлинк). 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-март.
  2. ↑ Жой номлари таъбири луғати[сайт ишламайди]
  3. ↑ Буряков, Касымов, Ростовцев 1973.
  4. ↑ Набиев Б. „Сиджак. Что после нас?“. анҳор.уз (2014-йил 6-август). 2014-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-март.
  5. ↑ „Сиджак – Жемчужина Тянь-Шаня“.