Сикламен, алп фиалкаси (Cйcламен) — наврўзгулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми; экма гул. Ўрта денгиз ва Ғарбий Осиёда 15 тури, Қрим ва Кавказда 8 тури маълум. Маданий ҳолда энг кўп тарқалгани форс сикламени. Бўйи 40—50 см, барглари кўп, барг банди узун. Октябр—мартда гуллайди, гуллари йирик, гул шохида гуллайди, ранги оқ, пушти, бинафша, қизил.

Четдан чангланади. Уруғидан уруғлари июл—августда экилади, 20-25 кунда униб чиқади. Кўчатлари 2—3 марта яшикларга кўчириб ўтказилади, баҳорда тувакларга экилади, Манзарали ўсимлик сифатида хонадонларда ўстирилади.