Сиктивкар (1930-йил гача УстСисолск) — Россия Федерациясидаги шаҳар, Коми Республикаси пойтахти, Сисола дарёсидаги пристан (Вичегда дарёсига қуйилиш жойида). Темир йўл стансияси. Аҳолиси 230,8 минг киши (1998). ХВИ аср охирида С. ўрнида қишлоқ бўлган. 1921-йилдан Коми (Зирян) мухтор вилояти маркази. 1936-йилдан Коми Мухтор Республикаси, 1992-йилдан Россия Федерацияси таркибидаги Коми Республикаси пойтахти.

Саноат корхоналари ёғочни қайта ишлаш, йирик ўрмонсаноат комплекси (селлюлозақоғоз ва картон ишлаб чиқариш, гидролизҳамиртуруш заводлари ва бошқалар)дан иборат. Тахта тилишёғочсозлик комбинати, кемасозликкема таъмирлаш, тажриба механика, автотаъмирлаш, ғишт, йирик панелли уйсозлик заводлари, мебел ва тикувчилик фабикалари, кўнпоябзал комбинати, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Россия Фанлар академияси Коми бўлими, 2 олий ўқув юрти (педагогика инт, университет), 2 театр, бадиий ва тарихўлкашунослик музейи фаолият кўрсатади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил