Sil dispanseri
Сил диспансери — даволашпрофилактика ёрдами кўрсатадиган махсус тиббий муассаса. Ўз соҳасига оид беморлар сонини аниклаш, ҳисобга олиш, даволаш, уларни кузатиб бориш, уй ва иш шароигларини ўрганиш, шунингдек, шу касалликка қарши кураш, олдини олиш чоралари билан боглик санитариямаориф масалаларини ишлаб чикиш, тарғиб этиш Сил диспансерининг асосий вазифасидир. Ўзбекистонда биринчи Сил диспансери 1922-йил Тошкентда ташкил этилган. Кейинчалик барча вилоятлар, шаҳар ва туманларда ҳам Сил диспансери фаолият кўрсата бошлади. Сил диспансери ўз ҳудудидаги эпидемиологик ҳолатни мунтазам назорат Килиб боради, сил аниқланган тақдирда, дарҳол беморга хос ва мос даволаш йўлйўриқларини амалга оширади, доридармонлар билан таъминлайди, зарур бўлган ҳолларда беморни касалхонага; санаторийга жойлаштиради. Сил диспансери ходимлари санитарияэпидемиология стансияси (СЕС), туғруқхоналар ва бошқа тиббий муассаса ходимлари билан ҳамкорликда ваксинация, реваксинация, БСЖ, шунингдек, аҳолини флюорографик текширувдан ўтказиш ишларини ҳам амалга оширади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |