Силезия (полякча Сласк, чехча Слезско, нем. Счлесиэн) — Одра дарёсининг юқори ва ўрта оқими бўйидаги тарихий вилоят. Х асрда Полша давлати таркибида, ХИВ асрда — Чехия тахтига тегишли ҳудуд. 1526-йилдан Силезия Габсбурглар ҳукмронлиги остида (Севеж, Освенсим, Заторск князликларидан ташқари), 1742-йилдан — Пруссия таркибида (Опава, Тешин князликлари ҳудуди Габсбурглар қўлида қолган, 1920-йил эса, Чехословакия таркибига кирган). Пруссиянинг Силезия вилояти 1919-йил 2 вилоят: Юқори Силезия [маркази — Оппелн (Ополе)] ва Қуйи Силезия [маркази — Бреславл (Вроцлав)]га бўлинган. 1922-йил Юқори Силезиянинг тахминан 1/3 қисми Миллатлар Лигаси Кенгаши томонидан Полшага берилган. 1945-йилги Поцдам конференсияси Силезия ҳудудининг катта қисмини Полшага қайтарган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил