Силицидлар (лот. Силиcиум — кремний) — кремнийнинг металлар ва баъзи металлмаслар билан ҳосил қилган бирикмалари. Силицидлар кимёвий боғланишга кўра 3 асосий гуруҳга (ионковалент, ковалент ва металлсимон) бўлинади. Ионковалент силицидлар ишқорий (натрий ва калийдан ташқари) ва ишқориер металлар ҳамда мис ва рух гуруҳи металари билан ҳосил бўлади; ковалент силицидлар бор, углерод, азот, кислород, фосфор, олтингугуртда ҳосил бўлади; металлсимон силицидлар оралиқ металлардан юзага келади. Ишқориер металлардан силицидлар ва литий силицид Ли6Си2 маълум (Ли дан бошқа ишқорий металлар силицидлар ҳосил қилмайди). Силицидлар ялтироқ, жуда қаттиқ ва оғир кристалл моддалар, юқори трада суюқланади, мас, ТаСи2 нинг суюқланиш температураси 2200°. Металлсимон силицидлар барқарор бирикмалар, улар ҳатто юқори траларда ҳам оксидланмайди. МоСи, дан тайёрланган электр печлари қиздиргичларини 1700°гача бўлган оксидловчи муҳитда ишлатиш мумкин. Баъзи фаол металларнинг силицидлар сув ва суюлтирилган кислоталар таъсирида парчаланади, бошқа С.га сув ҳам, суюлтирилган кислоталар ҳам таъсир этмайди. Аксари С. — ярим ўтказгичлар.