Силк Авиа, расмий „Силк Авиа“ МCҲЖ – Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистоннинг минтақавий авиакомпанияси[1]. Компания Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясининг таркибида бўлиб, унинг базаси Самарқанд халқаро аэропортида жойлашган[2][3][4].

Силк Авиа
ИАТА ИCАО Идентификатори
УС УСА СИЛК
Ташкил топган 2021-йил 6-июл
Бошланган амалиётлари 2023-йил 25-апрел
Ҳаво тугуни Самарқанд халқаро аэропорти
Парк ҳудуди 7
Парвоз йўналишлари 16
Эгаси Ўзбекистон ҳаво йўллари
Муҳим шахслар Раъно Жўраева (Бош директор)
Сайти силк-авиа.cом

Тарихи

Ташкил этилиши

„Силк Авиа“ ички туризм ва бизнесни ривожлантириш мақсадида 2021-йил 6-июлда Узбекистан Аирпорц аксиядорлик жамияти таркибида ташкил этилган[5][6].

2021-йил ноябр ойида Дубаи Аиршоw 2021 авиасалонида Узбекистан Аирпорц янги авиакомпания ҳақида илк тақдимотни ўтказган[4][3].

Силк Авиа ўзини Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиаташувчисига рақобатчи сифатида эмас, балки ички авиаташувларни ташкил этишда ҳамкор сифатида иштирок этади. Келажакда авиакомпанияни хусусий секторга ўтказиш режалаштирилган[6].

Кейинчалик, авиакомпания АТР туридаги самолётлардан фойдаланиши маълум қилинган[7][8].

„Узбекистан Аирпорц“ АЖ бош директори Раъно Жўраева парвозлар учун АТР русумидаги самолётларни танланиши ҳақида қуйидагича фикр билдирган[9]:

Биз яқин келажакда тўлиқ АТР самолётларидан иборат парк билан ўз фаолиятимизни бошлаймиз, бу бизни жуда хурсанд қилмоқда. Янги арзон авиакомпания сифатида биз қайси самолётлар энг яхши ечим бўлишини батафсил кўриб чиқдик. АТР 72-600 русумини танлаганимиз биз учун энг тўғри қарор бўлди, чунки бу самолётлар йўловчиларимизга энг замонавий, қулай ва ишончли хизматни энг арзон ва барқарор тарзда тақдим этишимизни таъминлайди.

Дастлабки фаолият

Силк Авиа Франсия-Италия Авионс де Транспорт Рéгионал (АТР) консерни томонидан ишлаб чиқарилган АТР 72-600 ва АТР 42-600 самолётларидан фойдаланишини эълон қилган[10].

Авиакомпания ўз фаолиятини илгари Бангкок Аирwайс таркибида парвоз қилган учта самолёт билан бошлаган. Биринчи самолёт 2023-йил 21-март куни Тошкент халқаро аэропортига етиб келган[11].

2023-йил 20-июнда Париждаги Ле-Бурже халқаро авиакосмик кўргазмасида Нордиc Авиатион Cапитал (НАC) компаниясидан яна иккита самолётни лизинг асосида олиш тўғрисида келишув эълон қилинган[12]. Шунингдек, АТР билан бешта янги АТР 72 самолётини сотиб олиш ва глобал техник хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар имзоланган[13][14].

Янги самолётлар Пратт & Wҳитней ПW127ХТ двигателлари билан жиҳозланган бўлиб[10], бу техник хизмат кўрсатиш харажатларини 20 фоизга ва ёқилғи сарфини 3 фоизга қисқартириш имконини беради[15][16][17].

АТР компаниясининг бош ижрочи директори Наталиэ Тарно Лауд (талаффузи: Натали Тарно Лауд) Силк Авиа билан ҳамкорлик ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган[18]:

Ўзбекистондек тез ривожланаётган мамлакатда Силк Авиа ички туризмни ривожлантириш ва иқтисодиётни рағбатлантиришда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, минтақавий парвозлар сонининг 10 фоизга ошиши маҳаллий ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизга ўсишига олиб келиши мумкин. АТР эса ишончли ва ҳамёнбоп минтақавий самолётларни тақдим этиш орқали бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Биз Марказий Осиёда АТР учун янги бозорни очаётган Силк Авиани янги ҳамкоримиз сифатида кутиб олишдан мамнунмиз.

Силк Авиа 2023-йил 20-апрелда ҳаво оператори сертификатини олган. Шу ойда компания экипажларни тайёрлаш мақсадида техник парвозларни амалга оширган. Биринчи синов парвози 20-апрел куни Тошкент-Нукус йўналишида бўлиб ўтган. Парвоз 2 соат давом этган[19]. Нукус аэропортида самолёт анъанавий сув аркаси билан кутиб олинган. Кейинчалик, Нукус – Навоий – Тошкент йўналишларида ҳам синов парвозлари ўтказилган[20].

Техник парвозлар АТР ўқув маркази мутахассислари иштирокида ташкил этилган. Силк Авиа келажакда Ўзбекистонда АТР ўқув марказини очишни режалаштирмоқда[16]. Шунингдек, авиакомпания Узбекистан Аирwайс Течниcс билан самолётларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилишини эълон қилган[21].

Мунтазам парвозларнинг бошланиши

Техник парвозлардан сўнг, Силк Авиа мунтазам рейсларни 2023-йил 25-апрелдан амалга ошира бошлаган. Биринчи тижорат парвози 24-апрел куни УС-131 рейси орқали Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида амалга оширилган[22]. Авиакомпания 2023-йил 1-июндан бошлаб Тошкентдан Фарғона ва Нукусга, шунингдек, Фарғонадан Урганч, Бухоро ва Навоий шаҳарларига мунтазам парвозларни йўлга қўйган[23].

Узбекистан Ҳелиcоптерс компанияси Силк Авиа бренди остида Лет Л-410 Турболет самолётларидан фойдаланиб, қисқа масофали парвозларни йўлга қўйган[24]. Бу самолёт кичикроқ аэропортлар ва йўловчи оқими паст бўлган йўналишларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган. 2024-йил март ойида Нукус ва Мўйноқ ўртасида мунтазам парвозлар йўлга қўйилиб, Силк Авиа тармоғи янада кенгайтирилган[25]. 2024-йил июл ойига келиб, авиакомпания Тошкентдан Қўқон, Шаҳрисабз ва Зоминга янги йўналишларни очган[26][27].

2024-йил сентябр ойида Шаҳрисабз аэропорти қайта очилди. Шу ойнинг ўзида Силк Авиа Тошкент-Шаҳрисабз йўналиши бўйича авиақатновларни йўлга қўйган. Бундан олдинроқ, 2024-йил июл ойида мазкур авиакомпания АТР 72 русумли самолётлардан фойдаланиб, янги очилган Қўқон аэропортига парвозларни бошлаганди[28][29].

2024-йил 8-октябрдан бошлаб Силк Авиа Фарғонадан Самарқандга ва Қўқондан Бухорога мунтазам парвозларни амалга оширмоқда. 2024-йил 11-октябрдан бошлаб эса Қўқондан Термизга қўшимча ҳафталик парвоз йўлга қўйилган бўлиб, барча парвозлар АТР 72 русумли самолётларда амалга оширилмоқда[30].

Силк Авиа рейсларида йўловчиларга фақат 0,25 литр сув тақдим этилади. Авиакомпания бошқа хизматларни, жумладан, овқатланиш ва кўрпа-ёстиқ билан таъминлаш хизматларини кўрсатмайди. Компания маълумотларига кўра, қўшимча хизматларни чеклаш орқали авиачипталар нархи сезиларли даражада арзонлашади, бу эса авиакомпаниянинг темир йўл транспортига рақобатдошлиги ошишини таъминлайди[24].

Силк Авиа фаолиятининг дастлабки ойида 330 тадан ортиқ парвозни амалга оширди ва 12 000 нафардан зиёд йўловчига хизмат кўрсатган[31].

Таркибий ўзгаришлар

2023-йил октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, „Ўзбекистон Ҳаво Йўллари“ (Узбекистан Аирwайс) миллий авиакомпанияси таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган[32][33].

Қарорга кўра:

  • „Силк Авиа“ компаниясининг 100% капитали „Узбекистан Ҳелиcоптерс“ устав капиталига ўтказилган[34].
  • „Узбекистан Аирпорц“ томонидан харид қилинган учта АТР 72-600 самолёти „Узбекистан Ҳелиcоптерс“ тасарруфига ўтказилган[35].
  • „Узбекистан Ҳелиcоптерс“ компаниясига АТР 72-600 самолётлари сонини кўпайтириш вазифаси юклатилган[36].

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон авиация соҳасини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида амалга оширилгани қайд этилган[37][38].

Халқаро парвозлар

2024-йил августида авиакомпания ўзининг биринчи халқаро парвозини Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятига амалга оширган. Шу ойнинг ўзида Самарқанддан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига мунтазам рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилган[34][39][40].

Авиапарки

Силк Авианинг АТР 72 самолёти парвозга тайёрланмоқда.
АТР 72 самолётидан йўловчилар тушмоқда.

2024-йил октябр ойи ҳолатига кўра, Силк Авиа АТР консерни ва Чехиянинг Лет Аирcрафт Индустриэс компанияси томонидан ишлаб чиқарилган турбовинтли, ўрта масофали самолётлар билан парвозларни амалга оширади.

Силк Авиа авиапарки
Самолёт Хизматда Буюртмалар Ўриндиқлар Манбалар
АТР 72-600 5 8 72 [8][41][42][43][37]
Лет Л-410 Турболет 2 2 19 [44][27]
АТР 42-600 - 2 46 [10][37]
Жами: 7 12

Парвоз манзиллари

Силк Авиа Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бир қанча мамлакатларида ички ва халқаро парвозларни амалга оширади[45].

Мамлакат Шаҳар Аэропорт Изоҳ Манбалар
Oʻzbekiston Ўзбекистон Республикаси Самарқанд Самарқанд халқаро аэропорти База [24][46][37][47]
Тошкент Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти [45][24][46]
Урганч Урганч халқаро аэропорти

[46][45]

Бухоро Бухоро халқаро аэропорти [24][46]
Навоий Навоий халқаро аэропорти [24][46]
Қарши Қарши халқаро аэропорти [24][46]
Наманган Наманган халқаро аэропорти [24][46]
Шаҳрисабз Шаҳрисабз аэропорти [29][45]
Зомин Зомин аэропорти [45][27]
Қўқон Қўқон аэропорти [48][26]
Фарғона Фарғона халқаро аэропорти [45][30]
Термиз Термиз халқаро аэропорти [45][49]
Qoraqalpogʻiston Қорақалпог'истон Республикаси Мўйноқ Мўйноқ аэропорти [25][50][23]
Нукус Нукус халқаро аэропорти [25][23]
Qirgʻiziston Қирғизистон Республикаси Томчи Иссиқкўл халқаро аэропорти Мавсумий [51][52][53]
Qozogʻiston Қозоғистон Республикаси Туркистон Ҳазрати Султон халқаро аэропорти [54]

Яна қаранг


Манбалар

  1. ↑ „В Ташкенте встретили новый самолет авиакомпании «Силк Авиа»“ (русча). Юз.уз (2024-йил 17-феврал). Қаралди: 2024-йил 9-октябр.
  2. ↑ „Силк Авиа авиакомпанияси учун 70 ўринли учта самолёт келиши кутилмоқда — Ра’но Жўраева“. Газета.уз (2022-йил 27-март). Қаралди: 2024-йил 9-октябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „А неw аирлине, Силк Авиа, ис беинг эстаблишед ин Узбекистан“ (инглизча). Силк Авиа (2024-йил 11-январ). Қаралди: 2024-йил 14-октябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Силк Авиа он ч-авиатион“ (инглизча). ч-авиатион. Қаралди: 2024-йил 17-октябр.
  5. ↑ „Биз ҳақимизда - Силк Авиа“. Силк Авиа. Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Ўзбекистонда янги Силк Авиа авиакомпанияси ташкил этилмоқда“. Интерфах.уз (2021-йил 26-ноябр). Қаралди: 2024-йил 9-октябр.[сайт ишламайди]
  7. ↑ АТР (2024-йил 19-феврал). „Силк Авиа интродуcес фирст неw АТР 72-600 ин Cентрал Асиа“. Пресс-релиз.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Силк Авиа получила самолет АТР 72-600“ (русча). Уздаилй.уз (2024-йил 16-март). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  9. ↑ Cросс, Леэ. „АТР 72 Чосен фор Узбекистан Старт-Уп, Силк Авиа“ (инглизча). Аирwайс НОТАМ (2022-йил 23-ноябр). Қаралди: 2024-йил 21-октябр.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 „Авиакомпания Силк Авиа получит 7 новых самолетов и создаст собственный тренажерный центр“ (русча). авиапорт.ру (2023-йил 26-июн). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  11. ↑ „Янги Силк Авиа авиакомпаниясининг биринчи самолёти 21 март куни етиб келади“. Газета.уз (2023-йил 19-март). Қаралди: 2024-йил 6-октябр.
  12. ↑ „НАC ҳас эхеcутед а леасе агреэмент фор 2 неw АТР 72-600с wитҳ Силк Авиа“ (инглизча) (2023-йил 20-июн). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  13. ↑ „Силк Авиа авиакомпанияси 10 та самолёт харид қилади“. спот.уз (2022-йил 26-октябр). Қаралди: 2024-йил 6-октябр.
  14. ↑ „Силк Авиа ҳаво кемаси парки янги АТР 72-600 билан тўлдирилди!“. силк-авиа.cом (2024-йил 16-март). Қаралди: 2024-йил 8-октябр.
  15. ↑ „Ўзбекистон Аирбус ва АТР'дан 17 та самолёт сотиб олади“. Кун.уз (2022-йил 23-ноябр). Қаралди: 2024-йил 7-октябр.
  16. ↑ 16,0 16,1 Мадиева, Рисолат. „Силк Авиа ўзининг ўқув марказини яратади“. Юз.уз. Янги Ўзбекистон (2023-йил 26-июн). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  17. ↑ „Силк Авиа анд АТР сигн ан агреэмент фор тҳе пурчасе оф фиве АТР 72-600 аирcрафт“ (инглизча). Уздаилй.уз. Қаралди: 2024-йил 8-октябр.
  18. ↑ Счуурман, Ричард. „Силк Авиа опенс уп Узбекистан фор АТР“ (инглизча). АирИнсигҳт Гроуп (2022-йил 23-ноябр). Қаралди: 2024-йил 6-октябр.
  19. ↑ „Силк Авиа ҳаво оператори сертификатини олиб техник рейсларни бошлади“. силк-авиа.cом. Қаралди: 2024-йил 6-октябр.
  20. ↑ „Силк Авиа ҳаво оператори сертификатини олиб техник рейсларни бошлади“. жоқаргикенес.уз (2023-йил 20-апрел). Қаралди: 2024-йил 18-октябр.[сайт ишламайди]
  21. ↑ „"УАТ" МCҲЖ Силк Авиа авиакомпанияси билан биргаликда АТР-72 самолётларига техник хизмат ко'рсатиш жараёнини о'злаштирмоқда“. Аиртеч.уз (2022-йил 23-ноябр). Қаралди: 2024-йил 18-октябр.[сайт ишламайди]
  22. ↑ „Силк Авиа о'зининг илк кўргазмали парвозини амалга оширди“. силк-авиа.cом (2023-йил 2-май). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 „Силк Авиа то бегин флигҳц cоннеcтинг Узбекистан'с регионс“ (инглизча). Туркиc Wорлд (2024-йил 30-март). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  24. ↑ 24,0 24,1 24,2 24,3 24,4 24,5 24,6 24,7 „Силк Авиа тижорий рейсларни йўлга қўяди“. газета.уз (2023-йил 22-апрел). Қаралди: 2024-йил 2-октябр.
  25. ↑ 25,0 25,1 25,2 „Силк Авиа Нукус-Мўйноқ-Нукус йўналишида авиақатновларни йўлга қўяди“. Спот.уз (2024-йил 27-март). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  26. ↑ 26,0 26,1 „Силк Авиа wилл ҳаве даилй флигҳц то Коканд“ (инглизча). Глосема Гроуп (2024-йил 15-июл). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  27. ↑ 27,0 27,1 27,2 „Силк Авиа возобновляет регулярные рейсы по маршруту Ташкент — Заамин“ (русча). Спот.уз (2024-йил 24-июн). Қаралди: 2024-йил 3-октябр.
  28. ↑ „Силк Авиа чипталар сотуви бошланганини э'лон қилади“. силк-авиа.cом (2024-йил 21-октябр). Қаралди: 2024-йил 21-октябр.
  29. ↑ 29,0 29,1 „“Силк Авиа” Тошкентдан Шаҳрисабзга мунтазам авиақатновлар йўлга қўймоқда“. анҳор.уз (2024-йил 9-сентябр). Қаралди: 2024-йил 3-октябр.
  30. ↑ 30,0 30,1 „Силк Авиа октабрдан Ўзбекистон бўйлаб учта йўналишда парвозларни йўлга қўймоқда“. спот.уз (2024-йил 24-сентябр). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  31. ↑ „Фаолиятининг биринчи ойида Силк Авиа 12 000 дан ортиқ ё'ловчини о'з манзилига элтиб қо'йди“. силк-авиа.cом (2023-йил 7-июн). Қаралди: 2024-йил 9-октябр.
  32. ↑ „Авиция фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“. лех.уз (2023-йил 16-октябр). Қаралди: 2024-йил 9-октябр.
  33. ↑ „Силк Авиа авиакомпанияси Узбекистан Ҳелиcоптерс таркибига ўтказилмоқда“. Хабардор.уз (2023-йил 19-октябр). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  34. ↑ 34,0 34,1 „Ташкент Формализес Чанге ин Силк Авиа Оwнершип анд Флеэт Эхпансион“ (инглизча). аиргуиде.инфо (2023-йил 23-октябр). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  35. ↑ „Узбекистан Ҳелиcоптерс беcомес тҳе оwнер оф Силк Авиа“ (инглизча). Уздаилй.уз (2023-йил 19-октябр). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  36. ↑ Файзуллаэв, Улуғбек „“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-337, 16.10.2023 й) қабул қилинди“. Тошкент вилояти адлия бошқармаси (2023-йил 23-ноябр). Қаралди: 2024-йил 20-октябр.
  37. ↑ 37,0 37,1 37,2 37,3 Жарвис, Ҳоwард. „Ташкент формалисес чанге ин Силк Авиа оwнершип“ (инглизча). ч-авиатион (2023-йил 23-октябр). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  38. ↑ „Узбекистан Аирпорц’нинг Силк Авиа’даги улуши Узбекистан Ҳелиcоптерс’га ўтказилади“. Дарё.уз (2023-йил 19-октябр). Қаралди: 2024-йил 6-октябр.
  39. ↑ „Авиакомпания Силк Авиа с 16 июня запустит рейсы из Ташкента на побережье озера Иссык-Куль“ (русча). авиапагес.ру (2024-йил 29-май). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  40. ↑ „Силк Авиа запускает регулярный рейс Ташкент — Тамчы — Ташкент“ (русча). Неwс Кг (2024-йил 21-май). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.
  41. ↑ „Минтранс прокомментировал передачу Силк Авиа в структуру Узбекистан Аирwайс“. спот.уз (2023-йил 6-ноябр). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  42. ↑ Тен, Александр. „Силк Авиа получила четвертый самолет“ (русча). Курсив Медиа Узбекистан (2024-йил 17-феврал), с. 1-2. Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  43. ↑ „Лоукостер Узбекистана приобретет 12 самолетов концерна АТР“ (русча). репорт.аз (2024-йил 22-октябр). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  44. ↑ „Авиакомпания фаолияти то'г'рисидаги ҳисобот“. Узаирwайс.cом. Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  45. ↑ 45,0 45,1 45,2 45,3 45,4 45,5 45,6 „Ливе Флигҳт Траcкер - Реал-Тиме Флигҳт Траcкер Мап“ (инглизча). флигҳтрадар24.cом. Флигҳтрадар24. Қаралди: 2024-йил 10-март.
  46. ↑ 46,0 46,1 46,2 46,3 46,4 46,5 46,6 „Йўналишлар“. Силк Авиа. Қаралди: 2024-йил 3-октябр.
  47. ↑ Новикова, Анастасия. „Авиакомпания Силк Авиа намерена развивать региональные рейсы“ (русча). ПЛОВ (2024-йил 28-март). Қаралди: 2024-йил 5-октябр.[сайт ишламайди]
  48. ↑ „Силк Авиа Тошкент-Қўқон йўналишида авиақатновларни йўлга қўяди“ (2024-йил 29-март). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  49. ↑ „Все рейсы“. Силк Авиа. Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  50. ↑ „Узбек Силк Авиа то лаунч флигҳц он Букҳара-Ургенч-Букҳара роуте“ (инглизча). АзерНеwс (2024-йил 10-апрел). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  51. ↑ „Силк Авиа Иссиқкўлга мунтазам рейсларни йўлга қўяди“. спот.уз (2024-йил 17-май). Қаралди: 2024-йил 3-октябр.
  52. ↑ „Узбекистан'с Силк Авиа лаунчес регулар флигҳц то Кйргйзстан'с Иссйк-Кул“ (инглизча). Туркиc Wорлд (2024-йил 18-май). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  53. ↑ Исмоилов, Камол. „Узбекистан'с Силк Авиа лаунчес регулар флигҳц то Кйргйзстан'с Иссйк-Кул“ (инглизча). Тренд Неwс Агенcй (2024-йил 18-май). Қаралди: 2024-йил 4-октябр.
  54. ↑ „Силк Авиа Самарқанддан Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрига парвозларни йўлга қўймоқда“. спот.уз (2023-йил 10-октябр). Қаралди: 2024-йил 3-октябр.

Ҳаволалар

Листен то тҳис артиcле (0 минутес)
Spoken Wikipedia icon
Тҳис аудио филе wас cреатед фром а ревисион оф тҳис артиcле датед 2024-йил 29-октябр (2024-10-29), анд доэс нот рефлеcт субсеқуэнт эдиц.