Sillabik yozuv
Силлабик ёзув (юнонча: сйллабе - бўгин), бўғинли ёзув — график белгилари (силлабограммалар) бўғин ҳосил қилувчи фонемалар ва фонема қўшилмалари билан боғлиқ бўлган ёзув тури; умумий ёзув тарихида Сё. сўз ёзуви (идеографик ёки логографик ёзув) дан кейин, милоддан аввалги 3—2-минг йилликлар оралиғида, шумер тилида пайдо бўлган ва фонография ривожидаги биринчи босқич ҳисобланади. Икки даре орасидаги бир қанча миххат ёзувлари, крит ва ғарбий сом ёзувлари "ундош+ҳар қандай унли" бирикмаси тарзидаги бўғин ифодаловчи белгиларга эга бўлган. Силлабик ёзувнинг кейинги (милоддан аввалги И аср ва мил. И асрларда) шаклланиши ва ривожланишини Эфиопия, Ҳиндистон, Жануби-Шарқий Осиёдаги бўғинли ёзувларда кўриш мумкин. Қадимги ҳинд ёзуви брахмиазя келиб чиққан деванагари (ҳозирги умумҳинд расмий ёзуви) Силлабик ёзувнинг ёрқин намунасидир. Бунда, одатда, ҳар бир белги муайян ундошнинг а унлиси билан қўшилмаси (мас, па, ба, та, ма каби) тарзида намоён бўлади. Тегишли ундошдан кейин а дан бошқа унлини ўқиш учун ўша ҳарфнинг остига ёки устига керакли унлини ифодаловчи махсус белги қўшилади. Энг кейин шаклланган Силлабик ёзувлардан япон ва корейс езувларини кўрсатиш мумкин. Силлабик ёзувдаги график белгилар ҳарф деб эмас, балки силлабема деб аталади (деванагари алифбосидаги 33 та белги, ҳозирги рус ва ўзбек алифболаридаги е, ё, ю, я белгилари силлабемалардир).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |