Капутикян Силва (Сирвард) Барунаковна (1919.01.20, Ереван - 2006.08.26) — арман шоираси. Биринчи шеърий тўплами — "Шу кунларда" (1945). "Занга соҳилларида" (1947), "Менинг қариндошларим" (1951), "Оқ йўл" (1954), "Самимий суҳбат" (1955), "Шеърлар" (1959), "Ярим йўлдаги ўйлар" (1960), "Кутиш вақти" (1983), "Ташвишли йўллар" (1985) ва б. шеърий ҳамда насрий асарлар муаллифи. Капутикян шеърларида оддий кишиларнинг қалб кечинмалари, севги изтироблари, садоқат туйғулари самимият билан куйланган ("Севги қўшиқлари", "Мен ва у", "Садоқат" ва бошқалар). "Карвонлар ҳамон йўлда" (1964), "Хариталар ёки одамлар меридиани" (1976) романларида хориждаги арманлар ҳаёти тасвирланган. Капутикяннинг шеърлари Зулфия томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. У ўзбек шоирлари билан яқин ижодий алоқада бўлган.

Силва Капутикян

Манбалар

  • Шеърлар, Т., 1961.ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил