Silvia Fontana
Силвиа Фонтана (талаффуз: Силвия Фонтана; 1976-йил 3-декабрда туғилган) — якка ҳолда конкида учиш мусобақаларида иштирок этган собиқ фигурали учувчи бўлиб, Қишки Олимпия ўйинларида Италияни икки марта ҳимоя қилган.
| Силвиа Фонтана | |
|---|---|
| Вакили | Италия |
| Таваллуди | 3-декабр, 1976-йил , Неw Ёрк |
| Олдинги мураббийлари | Робин Wагнер М. Д’Агата Э. Крамер |
| Олдинги хореографи | Нина Петренко |
| Учишни бошлаган | 1980 |
| Учишни тугатган | 2006 |
Фаолияти
Фонтана тўрт ёшида конкида учишни бошлаган. У 1993 −1994-йилги мавсумда Италияни халқаро мусобақаларда ҳимоя қила бошлаган. Фаолияти давомида бешта миллий чемпионликни қўлга киритган ва Европа чемпионатида 7-ўринни ҳамда Жаҳон чемпионатида 8-ўринни эгаллаган. 2002-йилда Салт Лаке Cитй шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларида 10-ўриндан жой олган. Фонтана 2002-йилдан кейин конкида учишни тарк этган. У 2005 — 2006-йилги мавсумда ўз ватани Италияда бўлиб ўтадиган Олимпиадада иштирок этиш умидида яна фигурали учишга қайтган. Унинг Италия миллий терма жамоасида 2-ўринни эгаллаганлиги унга Италия Олимпия терма жамоасига кириш ҳуқуқини берган[1].
Фонтана Олимпиададан сўнг бутун дунё бўйлаб муз шоуларида, шунингдек, Италия телевидениесида эфирга узатилувчи конкида учиш шоуларида иштирок этган. У турмуш ўртоғи Жоҳн Зиммерман билан Флорида штатда мураббийлик билан шуғулланади. Уларнинг ўқувчилари орасида Ҳавен Денней / Брандон Фразиэр бор ва ҳозирда Ванесса Жамес / Морган Cипрèс жуфтлигига мураббийлик қилишмоқда[2].
Шахсий ҳаёти
Фонтана Ню-Ёрк штатининг Статен оролида туғилган, Римда ўсган ва фаолияти давомида Неw Жерсей штатининг Ҳаcкенсаcк шаҳрида таълим олган. Фонтана 2003-йил 28-августда америкалик конкида учувчи Жоҳн Зиммерманга турмушга чиққан.
Дастурлари
| Мавсум | Қисқа дастур | Эркин дастур |
|---|---|---|
| 2005 — 2006 |
|
|
| 2001 — 2002 |
|
|
| 2000 — 2001 |
|
|
Натижалари
| Натижалар | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Халқаро | |||||||||
| Мусобақа | 1993 — 94 | 1995 — 96 | 1996 — 97 | 1997 — 98 | 1998 — 99 | 1999 — 00 | 2000 — 01 | 2001 — 02 | 2005 — 06 |
| Олимпиада | 10 | 22 | |||||||
| Жаҳон чемпионати | 25 | 24 | 18 | 16 | 19 | 10 | 10 | ||
| Европа чемпионати | 22 | 20 | 18 | 13 | 8 | 11 | 7 | ||
| Россия ГП кубоги | 11 | 9 | 9 | ||||||
| ГП Лалиқуэ | 10 | 7 | |||||||
| ГП Скате Америcа | 10 | ||||||||
| ГП Скате Cанада | 7 | 5 | |||||||
| ГП Спаркассен | 7 | ||||||||
| Универсиада | 3 | ||||||||
| Италия чемпионати | 1 | 1 | 3 | 2 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 |
| ГП = Гран-при | |||||||||
Манбалар
- ↑ Рутҳерфорд, Лйнн. „Чанге оф сcенерй сервес Денней, Фразиэр wелл“. ИcеНетwорк (2013-йил 17-май). 2016-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-декабр.
- ↑ Wожнароwски, Адриан. „Фонтана фулфиллинг дреам ин Италй“. Тҳе Реcорд (Берген Cоунтй) (2006-йил 21-феврал). Қаралди: 2007-йил 11-декабр. „Фигуре скатер Силвиа Фонтана, ригҳт, а ресидент оф Ҳаcкенсаcк, энжойинг а бреак фром траининг wитҳ ҳер cоач, Робин Wагнер.“.