Симфонизм (симфония сўзидан) — мусиқий эстетик категория, ХВИИИ-ХИХ асрлар композиторлик санъатида қарор топган бадиий усул. Тугал тушунча сифатида илк бор Б. Асафев томонидан тахлил этилган. Турли мусиқий мавзу (куй)ларнинг узлуксиз, ўзгаришларга бой мукаммал ривожи, бадиий образларнинг ўзаро таъсир этиш жараёнларини ифода этади. Симфоник жанрлар билан бирга камерчолғу, мусиқали театр (опера, балет), вокалсимфоник (оратория) ва бошқа жанрлардаги намуналарга нисбатан ишлатилади. Тарихий ривожида бир неча мусиқий драматургия турларини келтирган: халқчилжанрли (Й. Гайдн), драматикфожиавий (Л. Бетховен), лирик (Ф. Шуберт), эпик (А. Бородин) ва бошқа Ўзбекистонда дастлаб Ик. Акбаров, Р. Ҳамроев, Т. Курбонов ва бошқаларнинг асарларида намоён бўлган. Кейинчалик М. Тожиев, М. Махмудов, Н. Ғиёсов ва бошқаларнинг асарларида ўзбек мумтоз мусиқа (жумладан, мақом, катта ашула) хусусиятлари билан узвий боғланиб, миллим С. қарор топди.

Тўхтасин Ғафурбеков.