Simmetriya
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|

Симметрия (юнонча: сймметриа — ўлчовдош) (математикада) — 1) тор маънода — С. фазонинг а текисликка (текисликдаги а тўғри чизиққа) нисбатан унга тегишли ҳар бир М нуқтага шундай М’ нуқтани мос қўювчи алмаштиришки, ММ’ кесма а текисликка (а тўғри чизиққа) тик бўлиб, текислик (тўғри чизиқ} билан кесишиш нуқтасида тенг иккига бўлинади. а текислик (тўғри чизиқ) С. текислиги (ўқи) дейилади; 2) кенг маънода — С. геометрик Ф шаклнинг шундай хоссасики, ҳаракатланиш ва қайтишлар натижасида Ф нинг шакл кўриниши ўзгармай қолади. Аниқроғи, Ф шаклни ўз-ўзига айлантирувчи ортогонал алмаштириш мавжуд бўлса, бу Ф шакл С.га эга (симметрик) деб юритилади (1расм). С.нинг марказий ўққа нисбатан ва кўчирма С.си мавжуд. О нуқтага нисбатан марказий С. (инверсия) натижасида Ф шакл бирбирига перпендикуляр учта текисликдан кетма-кет қайтиш натижасида ўз-ўзига айланади, бошқача айтганда О нуқта Ф нинг симметрик нуқталарини туташтирувчи кесмалар ўртасидир. Ўққа (тўғри чизиққа) нисбатан лтартибли С.да шаклни шу ўқ (тўкри чизиқ) атрофида 360°/" га тенг бурчакка айлантириш натижасида ўз-ўзи билан устмауст келтирилади. Кўчирма С.сида шаклни ўз-ўзига устмауст келтириш учун у бирор тўғри чизиқ (кўчириш ўқи) бўйлаб белгили кесмага қадар силжитилади. 3) Умумий маънода С. математик (ёки физик) обект сгруктурасининг унинг алмаштиришларга нисбатан инвариантлигини билдиради. Мас, нисбийлик назарияси қонунлари С.си уларнинг Лоренс алмаштиришларига нисбатан инвариантлиги билан белгиланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |