Simmetriya (fizika)
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Симметрия (физикада) — ҳодисалар, моддалар тузилиши ва уларнинг физик хоссалари, ҳаракат ва сақланиш қонунларининг айрим алмаштиришларга нисбатан ўзгармай сақланиш (инвариантлик) хусусиятини ифодаловчи тушунча. Мас, қор учқуни ёки музлаган ойна, барг ёки гул, капалак ёки асалари уяси, кристаллар ва бошқа тузилишида қандайдир мутаносиблик, тартиб, қонуний такрорийлик рўй беради. Ана шу такрорийлик С. ҳисобланади. Фазо ва вақт С.лари мавжуд. Фазо С.си — турли нуқталар ва юналишларда фазо хусусиятларининг узгармасдан сақланиши. Турли нуқталарда фазо хусусиятларининг бир хиллиги фазонинг бир жинслилиги, турли йўналишларда фазо хусусиятларининг бир хиллиги эса фазонинг изотроплиги дейилади. В а қт С.си энергия, ҳаракат миқдори ва ҳаракат миқдори моментининг сақланиш қонунлари билан боғлиқ. Энергиянинг сақланиш қонуни вақтнинг бир жинслилиги билан, ҳаракат миқдори моментининг сақланиш қонуни эса фазонинг изотроплиги билан бевосита богланган. Физикадаги нисбийлик назариясини вақт ва фазо С. назарияси деб қараш мумкин.
С. ташқи ваички шаклларда мавжуд бўлиб, геометрик тасвирлар: нуқта, тўғри чизиқ, текислик ва бошқаларга нисбатан алмаштириш қўллаб, физик ҳодисалар ва қонунлар С.си таҳлил этилади. Бу ҳодисалар ва қонунлар фазовақтни узлуксиз ва дискрет алмаштиришларига, айний зарраларни ўрин алмаштиришларига нисбатан симметрик булиши мумкин. Мас, фаол моддаси аммиак НҲ3 бўлган квант генераторида бир нечта аммиак молекулалари шу типдаги бошқа аммиак молекулалари билан алмаштирилганда, генератор чикараётган 1,24 см ли электромагнит нурланиш параметрлари ўзгармайди. Умумий ҳолда бир хил зарралардан ташкил топган тизимни квантмеханик таҳлилида бир хил зарраларни урин алмаштиришларга нисбатан С.си уларни айнийлик принсипига олиб келади. Фазовақтни узлуксиз алмаштиришлар физика қонунларини фазо ва вақтнинг силжишига нисбатан симметрик бўлишини билдиради. Мас, Максвелл тенгламалари Лоренц алмаштиришларигг нисбатан симметрикдир. Фазовақтни дискрет алмаштиришлар релятивистик квант назариянинг маҳсули бўлиб, янги типдаги С.ни кашф этди. Бир вақтда фазо инверсияси (Р), вақт инверсияси (Т) ва заряд ишораси ўзгартирилиши (С) алмаштиришларига нисбатан физик ҳодисалар қонунларининг симметриклигини кўрсатади ва СРТ С.си деб юритилади. Элементар зарралар ва майдонлар назарияси физикасида ўзига хос С. турлари: СУ(3) — С, изотопик С, супер С, рангли С, калибрланган С, динамик С. ва С.нинг бошқа турлари кашф этилган.
Адабиёт
- Ляховский В. Д., Болохов А. А., Группи симметрии и элементарниэ частици, Л., 1983; Ченг Г. П., Ли Л.
Ф., Калибровочниэ теории в физике элементарних частиц, М., 1987.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |