Симметрия (кимёда) — молекулаларнинг геометрик конфигурациясидаги (зарраларнинг фазовий жойлашишидаги) қонуният. Ташқи муҳитдан ажратилган молекулаларнинг физиккимёвий хоссаларида ва айни молекулаларнинг бошқа молекулалар билан ўзаро таъсир этишида намоён бўлади.

Кўпчилик оддий молекулалар ўзининг мувозанат конфигурациясига хос фазовий симметрия элементларига, яъни нтартибдаги симметрия ўқига, С. текислигига, С. марказига (ёки инверсия марказига) эга. Мас, аммиак НҲ3 молекуласида мунтазам уч бурчакли пирамида С.си, метан СН4 молекуласида тетраэдр С.си мавжуд. Мураккаб молекулаларда конфигурация га хос С. бутун молекулада кузатилмаслиги мумкин, лекин унинг айрим қисмларида (фрагментларида) тақрибан сақланиб қолади (локал С). Шунинг учун ҳам квант кимёсининг молекуляр орбиталлар назариясига кўра, молекулаларда симметрия элементлари мавжудлигига асосланиб, молекуланинг айрим кисмларига оид орбиталларни синфларга ажратиш қабул қилинган. Агар молекула ўзининг конфигурацияси жиҳатидан С. текислигига эга бўлса ва молекуланинг ядролари ана шу текисликда ёца, унинг барча орбиталлари симметрик (оорбиталлар) ва носимметрик (лорбиталлар) синфга ажратилади. Лорбиталлар сиртқи томонига яқин жойлашган молекулалар тўйинмаган моддаларга мансуб бўлади. Молекуланинг муайян қисмида локал С. мавжудлигига қараб реаксия вақтида унинг қайси қисми тезроқ, қайси қисми кечрок қўзғалиши (фаолланиши) ҳақида хулоса чиқариш мумкин. Кимёвий лазерлар ва молекуляр тўғрилагичлар ҳосил қилишда, органик ўта ўтказгичлар моделини тузишда, кансероген моддалар ҳамда фармакологик фаол моддаларни анализ қилиш ва бошқаларда молекулалар С.и инобатга олинади.