Симон & Гарфункел (талаффузи: Саймон ва Гарфанкел) икки америкалик қўшиқчи — Паул Симон ва Арт Гарфункелдан иборат мусиқа дуэти бўлган. Улар 1957-йили Том & Жеррй гуруҳини тузиб, „Ҳей, Счоолгирл“ қўшиғи орқали кичик шуҳратга эришишган. Кейин гуруҳ номини Симон & Гарфункел қилиб ўзгартириб, 1965-йили „Тҳе Соунд оф Силенcе“ ашуласини ёзишади ва Америка бўйлаб машҳур бўлиб кетишади. 1967-йилги Тҳе Градуате филмида уларнинг мусиқаси қўлланилгач, гуруҳ довруғи янада кенгаяди.

Симон & Гарфункел

Симон & Гарфункел Дублиндаги консертда
Умумий маълумот
Мамлакат Amerika Qoʻshma Shtatlari
Фаолият йиллари 1957–70, 1981–83,
2003–04, 2009–10
Жанр Фолк-рок, wорлд мусиc,
софт-рок, фолк мусиc
Лейбл Cолумбиа
Таркиб Паул Симон
Арт Гарфункел
Вебсайт www.симонандгарфункел.cом

Симон & Гарфункел вокал гармонияси туфайли 1960-йилларнинг энг машҳур артистларидан бўлишган. Уларнинг „Тҳе Соунд оф Силенcе“ (1964), „И Ам а Роcк“ (1965), „Ҳомеwард Боунд“ (1965), „Сcарбороугҳ Фаир/Cантиcле“ (1966), „А Ҳазй Шаде оф Wинтер“ (1966), „Мрс. Робинсон“ (1968), „Бридге овер Троублед Wатер“ (1969), „Тҳе Бохер“ (1969) ва „Cеcилиа“ (1969) ҳит ашулалари кўплаб чартлар тепасига кўтарилган. Улар бир неча Граммй мукофоти қозониб, 1990-йилда Роcк’нъРолл Шуҳрат Залига киришган.[1]

Бироқ Симон ва Гарфункел орасида тез-тез низо бўлиб тургани учун гуруҳ ора-сирада фаолиятини тўхтатиб юрган. Ҳозир улар алоҳида ижод қилишади.

Дискографияси

Манбалар

  1. ↑ „Симон & Гарфункел“. Тҳе Роcк анд Ролл Ҳалл оф Фаме (1990). 2012-йил 18-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-январ 2011-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-12-18 санасида архивланган)

Ҳаволалар