Симон Скрабб (талаффузи: Саймон Скраб; 1995-йил 19-январда Финландияда туғилган) — Финландия футболчиси, „Калмар“ футбол клуби ва Финландия терма жамоасида ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Симон Скрабб
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Симон Ивар Алехандер Скрабб
Таваллуд санаси 1995-йил 19-январ (1995-01-19) (31 ёш)
Таваллуд жойи Жакобстад, Финландия
Бўйи 1.72 м (5 фт 7 1⁄2 ин)
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Калмар ФФ
Рақами 11
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2001—2011 ФФ Жаро[1]
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2011—2017 ФФ Жаро 62 (4)
2014—2015 → Åтвидабергс ФФ (ижара) 46 (4)
2016 → Гефле ИФ (ижара) 28 (7)
2017—2020 ИФК Норркöпинг 71 (12)
2020—2021 Бресcиа 20 (0)
2022— Калмар ФФ 21 (3)
Миллий терма жамоа‡
2010 Финландия У-15 4 (0)
2010—2011 Финландия У-16 11 (2)
2012 Финландия У-17 2 (1)
2012—2013 Финландия У-18 10 (1)
2014 Финландия У-20 2 (1)
2014—2016 Финландия У-21 16 (1)
2016— Финландия 14 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 2-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2019-йил 18-ноябр учун)

Клублардаги фаолияти

Скрабб Финландия ёшлар терма жамоаси сафида

Скрабб „Жаро“ клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. 2011-йил 6-май куни у Веиккаус лигасида „РоПС“ („Рованиэмен Паллосеура“) футбол клубига қарши ўйинда дебют қилди[2]. 12-май куни „ТПС“ („Турун Паллосеура“) футбол клубига қарши баҳсда Симон Скрабб „Жаро“ таркибидаги биринчи голини урди[3]. 2014-йил бошида Скрабб Швециянинг „Åтвидабергс“ футбол клубига ижарага ўтди. 31-март куни „Элфсборг“ жамоасига қарши ўйинда у Аллсвенскан лигасида дебют қилди[4]. 2015-йил 20-майда „Öребро“ футбол клубига қарши баҳсда Симон Скрабб „Åтвидабергс“ таркибидаги биринчи голини урди[5].

2016-йил бошида Скрабб „Гефле“ футбол клубига ижарага берилганди. 3-апрел куни „Ҳелсингборг“с футбол клубига қарши ўйинда у янги жамоада дебют қилди[6]. Худди шу ўйинда Симон Скрабб „Гефле“ сафидаги биринчи голини урди.

2017-йилнинг ёзида Скрабб „Норркöпинг“ футбол клуби билан шартнома имзолади. 2-июл куни „Öребро“ жамоасига қарши ўйинда у янги клуб сафида дебют қилди[7]. 22-октабр куни „Сундсвалл“ футбол клубига қарши кечган баҳсда Симон Скрабб „Норркöпинг“ сафидаги биринчи голини урди[8]. 2020-йил бошида 2,9 млн. евро эвазига Скрабб Италиянинг „Бресcиа Cалcио“ футбол клубига ўтиб, 3,5 йиллик шартнома имзолади[9]. „Милан“ футбол клубига қарши ўйинда у Италия А сериясида дебют қилди.

2022-йил 26-январда у „Калмар“ жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолаб, Швецияга қайтиб келди[10].

Халқаро фаолияти

2016-йил 10-январ куни Швецияга қарши ўртоқлик учрашувида Скрабб Финландия терма жамоаси сафида дебют қилди[11].

Статистика

Жамоа Мамлакат Мавсум Ўйин Гол
ЖБК Finlandiya bayrogʻi Финландия 2011 4 0
ФФ Жаро Finlandiya bayrogʻi Финландия 2011—2017 77 7
Åтвидабергс ФФ (ижара) Shvetsiya bayrogʻi Швеция 2014—2015 51 4
Гефле ИФ (ижара) Shvetsiya bayrogʻi Швеция 2016 31 8
ИФК Норркöпинг Shvetsiya bayrogʻi Швеция 2017—2020 90 15
Бресcиа Cалcио Italiya bayrogʻi Италия 2020—2021 21 0
Калмар ФФ Shvetsiya bayrogʻi Швеция 2022—ҳозиргача

Манбалар

  1. ↑ Симон Скраббилле монивуотинен сопимус Жарон кансса (Wайбаcк Мачине сайтида 5-феврал 2013-йил санасида архивланган)
  2. ↑ „РоПС ВС. Яро 1:0“ (инглизча). соccерwай.cом (6-май 2011-йил). 28-июн 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  3. ↑ „ТПС ВС. Яро 1:3“ (инглизча). соccерwай.cом (12-май 2011-йил). 30-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  4. ↑ „Отвидаберг ВС. Эльфсборг 2:1“ (инглизча). соccерwай.cом (31-март 2014-йил). 14-январ 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  5. ↑ „Эребру ВС. Отвидаберг 2:1“ (инглизча). соccерwай.cом (20-май 2015-йил). 30-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  6. ↑ „Ефле ВС. Хельсингборг 1:1“ (инглизча). соccерwай.cом (3-апрел 2016-йил). 30-сентабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  7. ↑ „Эребру ВС. Норрчёпинг 4:2“ (инглизча). соccерwай.cом (2-июл 2017-йил). 1-октабр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  8. ↑ „Сундсвалль ВС. Норрчёпинг 2:2“ (инглизча). соccерwай.cом (22-октабр 2017-йил). 12-июл 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  9. ↑ Бресcиа (13-январ 2020-йил). „Бресcиа Cалcио ингаггиа Симон Скрабб.“ (италянча). Пресс-релиз. 1-март 2020-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 23-июн 2020-йил.
  10. ↑ „Вäлкоммен тилл Калмар ФФ, Симон Скрабб!“ (шведча). калмарфф.се (26-январ 2022-йил). 26-январ 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-январ 2022-йил.
  11. ↑ „Финляндия ВС. Швеция 0:3“ (инглизча). соccерwай.cом (10-январ 2016-йил). 15-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июн 2020-йил.