Simone de Beauvoir
Симоне Луcиэ Эрнестине Мариэ Бертранд де Беаувоир (ББ: /дə ˈбоʊвwɑːр/, АҚШ: /дə боʊˈвwɑːр/; фр; 9-январ 1908 – 14-апрел 1986) – франсуз экзистенсиалист файласуфи, ёзувчи, ижтимоий назариётчи ва феминистик фаол[1][2][3]. Гарчи у ўзини файласуф деб ҳисобламаган, вафоти пайтида файласуф деб ҳисобланмаган бўлса-да, Симоне де Беаувоир феминистик экзистенсиализмга ҳам, феминистик назарияга ҳам сезиларли таъсир кўрсатган[4].
| Симоне де Беаувоир | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Симоне Луcиэ Эрнестине Мариэ Бертранд де Беаувоир 9-январ 1908-йил Париж, Франсия |
| Вафоти |
14-апрел 1986-йил (78 ёшда) Париж, Франсия |
| Турмуш ўртоғи |
|
| Имзоси | |
|
| |

Беаувоир фалсафа, сиёсат ва ижтимоий муаммолар бўйича романлар, эсселар, ҳикоялар, таржимаи ҳоллар, автобиографиялар ва монографиялар ёзган. У ўзининг „феминистик фалсафада из қолдирувчи иши“ билан машҳур бўлиб[5], „Тҳе сеcонд сех (Иккинчи жинс)“ (1949) асарида аёллар зулмини батафсил таҳлил қилган ва замонавий феминизмнинг асосини яратган. У ўзининг романлари билан ҳам танилган, улардан энг машҳурлари „Ше Cаме то Стай (У қолиш учун келди)“ (1943) ва „Тҳе Мандаринс (Мандаринлар)“ (1954) эди.
Унинг адабиётга қўшган энг катта ҳиссаси унинг хотиралари асосида ёзилган асар, хусусан, унинг биринчи жилди, Мéмоирес д’уне жеуне филле рангéэ (1958) алоҳида эътиборга молик[6] (1958).[7]. У 1954-йил Гонкур мукофоти, 1975-йил Қуддус мукофоти ва 1978-йил Европа адабиёти учун Австрия давлат мукофотига сазовор бўлган. У 1961, 1969 ва 1973-йилларда адабиёт бўйича Нобел мукофотига ҳам номзод бўлган[8]. Бироқ, Беаувоир баъзи талабаларини жинсий зўравонликда айблаганидан кейин ўқитувчилик фаолиятини қисқа муддатга тўхтатган бир вақтда, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган.
Ҳаёти
Ёшлик йиллари
Симоне Беаувоир 1908-йил 9-январда[9] Парижнинг 6-округидаги буржуа оиласида дунёга келган[10][11][12]. Унинг ота-онаси – бир пайтлар актёр бўлишни орзу қилган адвокат Георгес Бертранд де Беаувоир ҳамда бадавлат банкирнинг қизи ва тақводор католик бўлган Франçоисе Беаувоир (қизлик фамилияси Брассер) эди[13]. Симонанинг Ҳелене исмли синглиси бор бўлиб, у икки йил кейин, 1910-йил 6-июнда туғилган. Оила Биринчи жаҳон урушидан сўнг бойлигининг катта қисмини йўқотиб, ўзининг буржуа мақомини сақлаб қолиш учун курашаётган қатлам вакилларидан бўлган. Шу сабабли, Франçоисе иккала қизини ҳам обрўли монастир мактабига юборишни қатъий талаб қилган.
Симоне Беаувоир отасининг рағбатлантириши туфайли ақлан эрта ривожланган эди. Айтишларича, отаси „Симоне эркаклардек фикрлайди!“ дея мақтанишни ёқтирарди[14]. Оиласининг моддий аҳволи оғирлашгани сабабли, у энди ўз сепига эга бўла олмас, ўз тенгдошлари бўлган бошқа ўрта синф қизлари каби унинг турмуш қуриш имкониятлари ҳам хавф остида қолган эди. Бовуар бу вазиятдан фойдаланиб, ўз тирикчилиги учун ҳаракат қилишга қарор қилади[15].
У ўзининг ёшлик даври ҳақида Мемоирс оф а Дутифул Даугҳтер (Итоаткор қизнинг хотиралари) китобида ёзар экан, шундай деган: „…отамнинг индивидуализми ва мажусий ахлоқий қарашлари онамнинг қатъий ахлоқий анъанавийлиги билан бутунлай зид эди. Ҳаётимни узлуксиз баҳс-мунозарага айлантирган бу мувозанацизлик менинг зиёли бўлиб етишишимнинг асосий сабаби бўлди.“[16]
Таълими
Симоне Беаувоир ўрта мактабни Cоурс Десирда тугатгач, олий таълим олиш учун ўқишини давом эттирган[17]. 1925-йилда, ўн етти ёшида математика ва фалсафа бўйича бакалавриат имтиҳонларини муваффақиятли топширгач, Париж католик институтида математика ҳамда Саинте-Мариэ институтида адабиёт ва тилларни ўрганди. Сўнгра Сорбоннада фалсафа таълимини олди ва 1928-йилда дипломни қўлга киритгач, Лéон Брунсчвиcг раҳбарлигида Лейбниц ҳақида ўзининг Диплôме д’Éтудес Супéриэурес Спécиалисéэс (тахминан магистрлик диссертациясига тенг) ишини ёзди (мавзу „Ле cонcепт чез Леибниз“ (Лейбницда тушунча) эди)[18]. Университдаги сиёсий фалсафа бўйича ўқишлари унга жамият муаммолари ҳақида ўйлашни бошлашга туртки бўлган.
Симоне Беаувоир 1929-йилдан 1943-йилгача, фақат ўз асарлари даромади билан ўзини таъминлай олгунга қадар, лицей даражасида ўқитувчилик қилган. У Марселда жойлашган Монтгранд лицейида, Руандаги Жанна д’Арк лицейида ҳамда Париждаги Молер лицейида (1936-1939-йилларда) дарс берган[19].
Роберт Брасиллач устидан ўтказилган суд жараёнида, Беаувоир „интеллектуал жиноятлар“ учун уни қатл этишни ёқлаб чиққан камсонли машҳур зиёлилардан бири эди. У ўзининг бу қарори ҳақида 1946-йилда ёзган „Ан Эе фор ан Эе“ (Кўзга кўз) номли эссесида фикр билдирган[20][21].
Жеан Паул Сартре
Симоне Беаувоир ва Жеан Паул Сартре коллежда ўқиётган пайтларида танишиб қолишганлар. Сартре Беаувоирнинг тарбиячи сифатидаги қатъиятидан таъсирланиб, улар ўртасидаги муносабатларни романтик тус беришни истаган[22]. Бироқ, Беаувоир бу ҳолатга қизиқиш билдирмаган. Кейинчалик у фикрини ўзгартиради. 1929-йил октябрда Жеан-Паул Сартре билан Беаувоир жуфтликка айланади. Улар 51 йил давомида бирга бўлишган. Бу турмуш то Сартренинг 1980-йилда вафот этгунига қадар давом этган. Симоне Беаувоирнинг отаси ёш жуфтлик билан юзлашгандан сўнг, Сартре унга вақтинчалик никоҳ тузишни таклиф қилди. Бир куни Лувр ташқарисидаги ўриндиқда ўтиришганида, Сартре: „Келинг, икки йиллик шартнома тузайлик“ деб айтган[23]. Симоне Беаувоир „Никоҳ шартномасини тузиш мумкин эмас эди. Чунки менинг сепим йўқ эди“, деб ёзган бўлса-да, олимлар унинг „Тҳе сеcонд сех“ ва бошқа асарларида тасвирланган идеал муносабатлари ўша даврдаги никоҳ меъёрларига деярли ўхшамаслигини таъкидлайдилар[24]. Бунинг ўрнига, Симоне ва Сартре умрбод давом этадиган „руҳий ҳамкорлик“ни бошлайдилар. Бу муносабат жинсий характерга эга бўлса-да, эксклюзив эмас эди ва биргаликда яшашни ўз ичига олмаган эди[25].
Вафоти
Симоне Беаувоир 1986-йил 14-апрелда Парижда 78 ёшида пневмониядан вафот этган[26]. У Париждаги Монпарнас қабристонида Сартренинг ёнига дафн этилган[27]. У вафот этган пайтда аёллар ҳуқуқлари учун курашнинг олдинги сафларида бўлган шахс сифатида ҳурматга сазовор бўлган эди[28].
Манбалар
- ↑ Пардина, Марíа Тереса Лóпез (1994). "Симоне де Беаувоир ас Пҳилосопҳер". Симоне де Беаувоир Студиэс 11: 5–12. дои:10.1163/25897616-01101002. ИССН 1063-2042. ҳттпс://www.жстор.орг/стабле/45173538.
- ↑ Бергоффен, Дебра; Бурке, Меган „Симоне де Беаувоир“. Тҳе Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Метапҳйсиcс Ресеарч Лаб, Станфорд Университй (2021). Қаралди: 2022-йил 9-апрел.
- ↑ Cоҳен, Патриcиа. „Беаувоир Эмергес Фром Сартре'с Шадоw; Соме Эвен Даре то Cалл Ҳер а . . . Пҳилосопҳер“ (эн-УС). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1998-йил 26-сентябр). Қаралди: 2022-йил 9-апрел.
- ↑ Бергоффен, Дебра „Симоне де Беаувоир“. Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Станфорд Университй (2010-йил 16-август). Қаралди: 2021-йил 11-июн.
- ↑ „Симоне де Беаувоир“, Тҳе Станфорд Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Метапҳйсиcс Ресеарч Лаб, Станфорд Университй, 2023.
- ↑ „Мéмоирес д'уне жеуне филле рангéэ - Симоне де Беаувоир“ (фр). Бабелио. Қаралди: 2023-йил 2-март.
- ↑ Норwич, Жоҳн Жулиус. Охфорд иллустратед энcйcлопедиа, Жудге, Ҳаррй Георге., Тойне, Антҳонй., Охфорд [Энгланд]: Охфорд Университй Пресс, 1985–1993 — 40-бет. ИСБН 0-19-869129-7. ОCЛC 11814265.
- ↑ Номинатион арчиве – Симоне Луcиэ Эрнестине Мариэ Б де Беаувоир нобелпризе.орг
- ↑ „УПИ Алманаc фор Тҳурсдай, Жан. 9, 2020“. Унитед Пресс Интернатионал (2020-йил 9-январ). 2020-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-январ. „...Френч новелист Симоне де Беаувоир ин 1908“.
- ↑ Фреэлй, Мауреэн. „Стилл тҳе сеcонд сех“. Тҳе Гуардиан (1999-йил 6-июн). 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- ↑ „Лиса Аппигнанеси'с топ 10 боокс бй анд абоут Симоне де Беаувоир“. Тҳе Гуардиан (2008-йил 8-январ). 2019-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 6-январ.
- ↑ Ҳолландер, Анне (11 Жуне 1990). „Тҳе Опен Марриаге оф Труэ Миндс“. Тҳе Неw Републиc. 12 Септембер 2015да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 6 Жануарй 2019.
- ↑ Муссетт, Шаннон. Симоне де Беаувоир Биограпҳй он тҳе Интернет Энcйcлопедиа оф Пҳилосопҳй. Ретриэвед 11 Април 2010.
- ↑ Баир, п. 60
- ↑ „Беаувоир, Симоне де“, Тҳе Охфорд Энcйcлопедиа Wомен ин Wорлд Ҳисторй. Охфорд Университй Пресс, Жануарй 2008. ДОИ:10.1093/аcреф/9780195148909.001.0001. ИСБН 978-0-19-514890-9.
- ↑ Мемоирс оф а Дутифул Даугҳтер, Боок Оне
- ↑ „Парис: сур лес траcес де Симоне де Беаувоир“ [Парис: Он тҳе траил оф Симоне де Беаувоир] (фр). эн-волс.cом (2022-йил 22-ноябр). Қаралди: 2023-йил 31-июл.
- ↑ Маргарет А. Симонс (эд.), Феминист Интерпретатионс оф Симоне де Беаувоир, Пенн Стате Пресс, 1 Новембер 2010, п. 3.
- ↑ Келлй Оливер (эд.), Френч Феминисм Реадер, Роwман & Литтлефиэлд Публишерс, 2000, п. 1; Буллетин 2006 де л’Ассоcиатион амиcале дес анcиэнс эт анcиэннес éлèвес ду лйcéэ Молиèре, 2006, п. 22.
- ↑ Давид Неwcастле, Тҳе Рисе анд Фалл оф Пиэрре Дриэу ла Рочлле[сайт ишламайди], Гиллес, Тикҳанов Либрарй, 2024, префаcе
- ↑ „Ан Эе фор ан Эе“: Тҳе Қуэстион оф Ревенге Сониа Киркс
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедауто - ↑ Баир, п. 155-7
- ↑ Wард, Жулиэ К. (Новембер 1999). "Реcипроcитй анд Фриэндшип ин Беаувоир'с Тҳоугҳт". Ҳйпатиа 14 (4): 36–49. дои:10.1111/ж.1527-2001.1999.тб01251.х. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_ҳйпатиа_фалл-1999_14_4/паге/36.
- ↑ Аппигнанеси, Лиса. „Оур релатионшип wас тҳе греатест ачиэвемент оф мй лифе“. Тҳе Гуардиан (2005-йил 10-июн).
- ↑ „Энcйcлопęдиа Британниcа'с Гуиде то Wомен'с Ҳисторй“. 2011-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 16-июл.
- ↑ Трауб, Cоуртней „Монтпарнассе Cеметерй ин Парис: Wалкинг Патҳс & Фамоус Гравес“ (эн-УС). Парис Унлоcкед (2019-йил 22-май). Қаралди: 2021-йил 2-январ.
- ↑ Бергоффен, Дебра (2018-07-10). Заҳави, Дан. эд. "Симоне де Беаувоир". Охфорд Ҳандбоокс Онлине. дои:10.1093/охфордҳб/9780198755340.013.21. ҳттп://дх.дои.орг/10.1093/охфордҳб/9780198755340.013.21.
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |