Simplast
Симпласт (юн. сйн — биргаликда ва пластос — ясалган, ташкил этилган) — 1) ҳай вонл арда — тўқимада ҳужайралар орасидаги чегаранинг йўқолиб, ядронинг бутунлай ситоплазмада жойлашиши. С. тузилиши кўндаланг чизиқли мускул толалари, айрим инфузориялар, бир қанча ҳашаротлар эмбрионал ривожланишининг дастлабки даврлари учун хос. Айрим тўқималар (мас, моллюскалар ва ҳашаротлар ичаги эпителийси) овқат ҳазм қилишнинг ҳар хил даврларида ҳужайравий ёки С. тузил ишга эга бўлади. С. ҳужайраларнинг бирбири билан қўшилиб кетиши ёки ядроси бўлиниб, ҳужайранинг бўлинмаслиги (ситотомия) туфайли юзага келади; 2) ўсимликларда — ҳужайравий тузилишга эга бўлган кўп ядроли протопласт; ўзаро қўшилиб кетган хужайралар протоплазмаси; протоплазматик ипчалар ёрдамида ўзаро туташган протопластлар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |