Simsiz tarmoq interfeys kontrolleri


Симсиз тармоқ интерфейси контроллери (инглизча: wирелесс нетwорк интерфаcе cонтроллер ёки WНИC) – ушбу қурилма Токен Ринг ва Этҳернет каби симли тармоқларга эмас, балки Wи-Фи ва Блуэтоотҳ каби симсиз тармоқларга уланадиган тармоқ интерфейсининг бошқарув қурилмаси ҳисобланади. WНИC, бошқа шундай тармоқ интерфейслари каби, ОСИ модели асосида ишлайди ва радио тўлқинлар билан антенна орқали боғланади.
Симсиз тармоқ интерфейси контроллерлари она платага кенгайтма сифатида ПCИ ёки ПCИэ киритмалари ёрдамида уланиши ёки УСБ, ПC Cард, ЭхпрессCард, Мини ПCИэ ёки М.2 каби ташқи портлар орқали уланиши мумкин.
Wи-Фи стандартлари арзонлиги ва кенг тарқалгани сабабли, кўплаб янги компютерлар платасида замонавий симсиз тармоқ интерфейслари ўрнатилган.
Бу одатда ИЭЭЭ 802.11 адаптерларига нисбатан жорий этилади; у 802.11 стандартидан бошқа протоколлардан фойдаланадиган НИC(тармоқ интерфейс контроллер)лар учун ҳам қўлланади, масалан, Блуэтоотҳ боғланишларини амалга ошириш учун.
Ишлаш режимлари
802.11 стандартидаги WНИC иккита режим: инфратузилма режими ва махсус режим(ад ҳоc режими) ларда ишлаши мумкин:
- 1. Инфратузилма режими
- Инфратузилма режимида WНИC тармоғи кириш нуқтасига эга бўлиши керак: барча маълумотлар кириш нуқтаси ёрдамида узатилади. Инфратузилма режимидаги барча қурилмалар битта кириш нуқтасига уланади.
- Уланган барча қурилмалар бир хил ССИД идентификаторига эга бўлишлари, агарда, кириш нуқтасида қандайдир хавфсизлик тизими(масалан, WЕП ёки WПА) ёқилган бўлса, қурилмалар бир хил калитлар ва бошқа шу каби аутентификация параметрларига эга бўлишлари талаб этилади.
- 2. Ад ҳоc режими
- Ушбу режимдаги тармоқда WНИC кириш нуқтасини талаб қилмайди, аксинча барча қурилмалар интерфейс билан боғлана олишади. Бунда Ад ҳоc тармоғидаги барча қурилмалар бир хил канал ва ССИД идентификаторига эга бўлиши керак.
Техник хусусиятлари
ИЭЭЭ 802.11 стандарти барча 802.11 симсиз тармоқларининг ишлаш принсипи учун унча юқори бўлмаган даражадаги спецификацияларни белгилайди. Илгари 802.11 интерфейс контроллерлари фақатгина ушбу стандартнинг олдинги версиялари билан мос келарди, янги интерфейс карталари эса иккала жорий ва эски стандартларни ҳам қўллаб-қувватлайди.
WНИC ларнинг маркетингида кенг қўлланадиган спецификацияларга қуйидагилар киради:
- Симсиз маълумотларни узатиш тезлиги (Мбит/с да ўлчанади); булар 2 Мбит/с дан 54 Мбит/с гача[1].
- Симсиз узатиш қуввати (дБм да ўлчанади)
- Симсиз тармоқ стандартлари (802.11б, 802.11г, 802.11н ва шу каби стандартларни ўз ичига олади) 802.11г 802.11а га эквивалент – 54 Мбит/с гача – маълумотларни узатиш тезлигини тақдим этади.
Кўпгина Блуэтоотҳ карталари 802.11 стандартининг ҳеч қандай турини қўллаб-қувватламайди.
Диапазон
Симсиз алоқа диапазонига сигнал йўлидаги обектлар ва антенна сифати сезиларли даражада таъсир қилади. Совутгичлар, металл қувурлар ва кондиционернинг таркибий қисмлари ва шу каби электр жиҳозлари тармоқ сигналига тўсқинлик қилиши мумкин. ИЭЭЭ 802.11 нинг назарий жиҳатдан ўлчанган максимал тезлигига фақатгина идеал шароитлардагина эришиш мумкин. Бунда асл самарали диапазон одатда ушбу назарий ҳисобланган диапазоннинг ярмини ташкил қилади. [1] Хусусан, максимал ўтказиш тезлигига фақат жуда яқин(25 фут (7.6 м) кам) масофадагина эришилади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Линух Wирелесс глоссарй“. Қаралди: 2020-йил 23-июл.
- ↑ „ФреэБСД 11.0 - ман паге фор упгт (фреэбсд сеcтион 4) - Уних & Линух Cоммандс“. Қаралди: 2016-йил 1-июн.