Син-Непал уруши
Cаптуре_оф_Магаэр.жпг
Саналар 1788-1789
Уруш ери Тибет
Натижа Непал ғалабаси. Тибетликлар Непалга ҳар йили ўлпон тўлайдиган бўлишди
Рақиблар
Син назорати остидаги Тибет Непал қироллиги
Қўмондонлар
8-Далай Лама Рана Баҳодур шоҳ
Баҳодур шоҳ
Кучлар
23000 8000

Син-Непал уруши (Непал ёзувида: नेपाल-चीन युद्ध), шунингдек, Син-Горха уруши 1788-йилдан 1792-йилгача Непалнинг Тибетга бостириб кириши воқеаси. Уруш дастлаб Непал Горхалари ва Тибет қўшинлари ўртасида узоқ вақтдан бери Непалда Тибет учун ишлаб чиқарилган паст сифатли тангалар муаммоси билан боғлиқ савдо можароси туфайли келиб чиққан. Баҳодуршоҳ бошчилигидаги Непал армияси Син ҳукмронлиги остидаги Тибетни талон-торож қилди ва тибетлик таманглар Непалга йиллик солиқ тўлаш тўғрисида Керунг шартномасини имзоладилар. Бироқ, тибетликлар Хитойдан вазиятга аралашишни сўрашди. Фук'ангган бошчилигидаги Хитой-Тибет кучлари Непал билан жанг майдонида тўқнашиш учун Непалга Нувакотгача бостириб киришди. Шундай қилиб, ҳар икки давлат Бетравати шартномасини имзолашди.[1][2] Уруш Непалнинг Хитой томони қўйган шартларни қабул қилиши билан тугади. Непал Синга ўлпон тўловчи давлатига айланди. Непал 1792, 1794, 1795, 1823, 1842 ва 1865-йилларда Хитойга солиқ тўлаган.[3] Шу билан Непал ва Тибет Син императори ҳукмронлигини қабул қилишга рози бўлишди.

Тарихи

Тибет Непал кумуш тангаларидан Малла қироллари давридан бери фойдаланган. Горха қироллиги қироли Притҳви Нараян бирлаштириш кампанияси доирасида Катманду водийсида иқтисодий блокадани бошлаганида, Катмандудаги Жая Пракаш Малла иқтисодий инқирозга дуч келди. У мис билан аралаштирилган паст сифатли тангалар зарб қилиш орқали инқирозни енгиллаштиришга ҳаракат қилди. Притҳви Нараян Шоҳ 1769-йилда Катманду водийсини муваффақиятли эгаллаб, Непалда Шоҳлар сулоласи ҳукмронлигини мустаҳкам ўрнатгач, соф кумуш тангалар зарб қилишга қайтди. Аммо бу вақтга келиб Непал зарб қилинган тангаларнинг ишончлилигига зарар етган эди. Тибетликлар муомаладаги барча эски тангалар соф кумуш тангалар билан алмаштирилишини талаб қилдилар. Бу ҳолат янги ташкил этилган Шоҳ сулоласи зиммасига катта молиявий юк бўлиб тушди. Притҳви Нараян Шоҳ ўзига тегишли бўлмаган масалада бундай катта йўқотишни бошдан кечиришга тайёр эмас, лекин янги зарб қилинган тангаларнинг ҳақиқийлигига кафолат беришга тайёр эди. Шундай қилиб, бозорда икки хил танга муомалада бўлган. 1775-йилда Шоҳнинг бевақт вафот этиши туфайли бу иш ҳал этилмай, муаммо Непалнинг кейинги ҳукмдорларига мерос бўлиб қолди.

1788-йилда Притҳиви Нараян Шоҳнинг кенжа ўғли Баҳодуршоҳ ва кичик қирол Рана Баҳодуршоҳнинг амакиси ва регенти янада оғирлашган танга муаммосини мерос қилиб олди. Тибет тангаларнинг қадрсизланишини баҳона қилиб, Непалга ҳужум қилиш ниятида эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқата бошлади. Тибетдаги непал савдогарлари ҳам та'қибга учрадилар. Непал-Тибет муносабатларидаги яна бир оғриқли нуқта Непалнинг 10-Шамарпа Лама Мипам Чöдруп Гямцо ва унинг ўн тўрт тибетлик издошларига бошпана бериш қарори бўлди. У Тибетдан Непалга диний ва сиёсий сабабларга кўра қочиб кетган. Можаронинг яна бир сабаби тибетликлар томонидан Непалга этказиб бериладиган тузнинг паст сифатли эканлиги эди. ўша вақтларда Непалдаги барча туз Тибетдан келган. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун Тибетга Непал делегацияси юборилди, аммо непалликлар қўйган талаблар тибетликлар томонидан рад этилди. Непалликлар танга зарб қилиш бўйича можарони ўз салтанатини кенгайтириш ва Тибетдаги бой монастирларга бостириб кириш учун яхши баҳона деб ҳисобладилар. Шундай қилиб, Непал Тибетга кўп йўналишли ҳужумларни бошлади.

Биринчи босқин

Тибетликлар билан уруш олиб борган Кази Дамодар Панде. У Керунг шартномасини имзолади.

1788-йилда Баҳодиршоҳ Дамодар Панде ва Бамшоҳ қўмондонлиги остидаги Горха қўшинларини Тибетга ҳужум қилиш учун юборди. Горха қўшинлари Кути (Нялам шаҳри) орқали Тибетга кириб, Ташилхунпогача етиб боришди (Кутидан тахминан 410 км). Шикаржонгда шиддатли жанг бўлиб ўтди, унда тибетликлар йирик мағлубиятга учради. Панчен Лама ва Сакя Лама Горха қўшинларидан тинчлик музокараларини ўтказишни сўрашди. Шундан сўнг, Горха қўшинлари Шикаржонгни тарк этиб, Кути ва Керунг (Гйиронг) томон йўл олишди.

Шигаце/ Дигарчагача бўлган ҳудудий кенгайиш

Хитой императори Сянлун Непалнинг Тибетга бостириб кириши ҳақидаги хабарни эшитгач, генерал Чанчу бошчилигида Хитой қўшинин юборади. Чанчу вазият ҳақида Тибет Ламаларидан ма'лумот олди. У мазкур низо ҳал бўлгунга қадар Тибетда қолишга қарор қилди.

Тибет ва Непал вакиллари 1789-йилда Хиру шаҳрида тинчлик музокаралари ўтказиш учун учрашдилар. Музокараларда Тибет можаро учун жавобгар бўлди. Непалга урушда етказилган йўқотишлар учун товон тўлаши кераклиги белгиланди. Тибет уруш пайтида босиб олинган барча ҳудудларни Тибетга қайтариш эвазига Непалга ҳар йили 50.001 рупия миқдорида ўлпон тўлаши керак эди.[1] Ушбу шартнома Керунг шартномаси деб номланган. Непал вакилларига биринчи тўлов сифатида 50 001 рупия берилди. Шундан сўнг Керунг, Кути, Лонга, Жхунга ва Фалак ҳудудларини қайтариб бериб, Непалга қайтиб кетишди. Аммо Тибет шартнома тузилганининг иккинчи йилида солиқ тўлашдан бош тортди. Натижада Непал ва Тибет ўртасидаги уруш яна давом этди.

Иккинчи босқин

Тибет Непалга солиқ тўлашдан бош тортганлиги сабабли, Баҳодуршоҳ Абҳиман Сингх Баснет бошчилигидаги қўшинни ўлпон ундиришга, Керунгга ва Дамодар Панде қўмондонлигидаги бошқа қўшинни 1791-йилда Кути шаҳрига юборди. Дамодар Панде Дигарчага ҳужум қилиб, у ердаги монастир мулкини эгаллаб олди. У Лхаса вазирини асир олиб, Непалга қайтиб кетди. Император Сянлун бу хабарни эшитган заҳоти Тибетни ҳимоя қилиш учун Фук’анган бошчилигида 70 минг аскардан иборат қўшин юборди.

Син империяси Непалдан Дигарчада талон-торож қилинган мулкни Тибетга қайтаришни талаб қилди. Улар, шунингдек, Непалдан бошпана олган Шамарпа Ламани қайтариб беришни ҳам талаб қилишди. Аммо Непал бу талабларга қулоқ тутмади. Император армияси Непалга ҳарбий аралашув билан жавоб берди. Син қўшинлари Тришули дарёсининг қирғоқлари бўйлаб Нуwакотга юришди. Непал қўшинлари Син ҳужумидан ҳимояланишга ҳаракат қилиб, катта қийинчиликларга дуч келишди. Иккала томонга ҳам катта зарар етказилди ва Хитой армияси гурхаларни Непал пойтахти яқинидаги тепаликларга сиқиб чиқарди. Шундай бўлса-да, Горха қўшинини бутунлай мағлубиятга учратиб бўлмади.

Шу билан бирга, Непал яна икки жабҳада ҳарбий қарама-қаршиликларга дуч келди. Сикким халқи Непалнинг шарқий чегараси бўйлаб босқинлар бошлаган эди. Ғарбий чегараларда эса Гархвал билан уруш давом этаётганди. Непал чегараларида эса Ачҳам, Доти ва Жумла қиролликлари очиқча қўзғолон кўтардилар. Шундай қилиб, Баҳодиршоҳ дуч келган муаммолар Син армиясидан мудофаа қилиш қобилиятини анча заифлаштирди. Бундан хавотирга тушган Баҳодиршоҳ Ост-Индия компаниясидан ўнта артиллерия қуроли сўради. Капитан Уилям Киркпатрик Катмандуга келди[4]. Лекин у непалликларга қурол етказиб беришдан олдин имзоланиши керак бўлган бизнес шартномаси шартларини ма'лум қилди. Шартномани имзолаш оқибатларидан хавотирланган Баҳодуршоҳ ундан бош тортди. Шу билан тузилажак битим барбод бўлди ва ҳарбий вазият Баҳодиршоҳ учун жуда ноқулай бўлиб қолди.

Син томонидан олиб борилган бир қатор муваффақиятли жанглардан сўнг, Син армияси Нувакотдаги Горхали саройи яқинида суви кўтарилган Бетравати дарёсини кесиб ўтишга уриниб, ниҳоят катта муваффақияцизликка учради. Син қўшинлари Бетравати дарёсининг жанубига, Нувакот яқинига этиб борганларида, Непал қўшинлари Катмандуда уларни кутиб турган эди. Катмандудаги 200 дан камроқ аскардан иборат Непал кучлари Бетравати шаҳрида Син қўшинларига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди. 1792-йил 19-сентябрда Непал қўшинлари Житпурфеди шаҳридаги Син қўшинларига қарши ҳужумга ўтишди. Непал аскарлари қўлларида маш’ала кўтариб, уларни дарахтлар шохларига боғлаб, уй ҳайвонларининг шохларига маш’алаларни боғлаб, душман томон ҳайдаш тактикасидан фойдаланишди. Син армияси мағлубиятга учраса-да, непалликлар уларни Непалдан сиқиб чиқара олмади.

Турғун вазият юзага келди. Ресурслари камлиги, ғарбий чегарадаги ҳарбий ҳаракатларини давом эттириш зарурати туфайли Горхалилар Син томонидан қўйилган шартлар асосида шартнома имзоладилар. Мажбуриятлар қаторида Непал ҳар беш йилда Син императорига солиқ тўлаши шарти ҳам бор эди.

Бҳадранинг 8-кунида 10000 нафарлик хитой қўшини Бетравати дарёсидан олдинга силжиди. Бетравати дарёси атрофида учта қал'а жойлашган, хусусан Чокде, Дудетҳумко ва Геркҳу.[2] Геркхуда қўмондон Кажи Киртиман Сингх Баснят, Чокдеда қўмондон Кажи Дамодар Панде эди.[2] Ҳар учала қалъа атрофида жиддий жанглар бўлиб, Непал кучларининг қат'ияти Хитой қўшинларини Бетравати дарёсига чекинишга мажбур қилди.[2] Бетравати кўпригида хитойлик генерал Тунг Тянг орқага чекинаётган хитойлик аскарларни жазолай бошлади, бу эса аскарларнинг ўлимига олиб келди.[2] Чекинган хитойлик зобитлардан икки нафари бурун жароҳати билан жазоланди.[2] Хитой генералининг ҳаракати қўшинларни кучсизлантирди ва аскарлар орасида қочиб кетиш ва чекинишни кучайтирди.[2] Кўплаб хитойлик аскарлар тепаликлардан дарёга сакраш, бошқалари эса Непал томондан отилган ўқлардан ҳалок бўлди.[2] Тахминан 1000 ёки 1200 хитой аскари шу тарзда ўлдирилди.[2] Хитой генерали Тунг Тҳянг Непал кучларига ҳужум қилишдан умидини узди ва Непал билан шартнома тузишга қарор қилиб, мактуб юборди.[2] Тунг Тҳянгнинг мактуби Непал ҳукуматига етиб борди. Бунга жавобан Непал ҳукумати Кажи Дамодар Пандега Хитой императори билан кейинги душманликнинг олдини олиш ва тинчликни сақлаш бўйича шартнома тузиш тўғрисида буйруқ берди.[2] Қирол Рана Баҳодур Шоҳ томонидан Кажи Дамодар Пандега Бҳадра календари бўйича 1849-йил 13-суди (1792-йил сентябр) пайшанба куни берилган қироллик буйруғи қуйида батафсил баён этилган:

Қирол Рана Баҳодур Шоҳдан,

Дамодар Пандега.

Салом. Ҳаммаси яхши бўлишига умид қиламиз. Сиз каби биз ҳам тинчликни хоҳлаймиз. Бизда ижобий янгиликлар бор. Хитой императори Сянлун биз учун аҳамияциз эмас. У буюк император. Улар шу сафар бу ерга келганларида ма'буда Шрид Дурга шарафига дўстона муносабат билдиришимиз мумкин эди. Аммо император билан душманликни сақлаб қолиш келажакларимиз учун яхшилик олиб келмайди. Биз ҳам улар каби шартнома имзоланишини истаймиз. Тунг Тҳwанг юборган мактубида Хитой императорига ҳурматни намойиш этиш рамзи сифатида жавоб мактуби билан тўртта Кажилардан бирини жўнатишни сўраган эди. Кажи Танаҳу анд Ламжунг билан тинчлик шартномаси имзолаш учун юборилган эди. Биз ҳозирда императорга кажини юбормаслик нотўғри эканлигин тушунамиз. Бу масалани бошқа кажилар билан маслаҳат қилганимизда, улар Бирта грантлари эгаси ва энг катта кажи Дамодар Панде бориши кераклигини айтишди. Сиз ҳам шуни хоҳлайсизми? Биз маслаҳацҳувларимиз натижасида ишда кечикиш бўлса, давлат манфаатларига зарар етмайди деб умид қиламиз. Сиз унгача бизнинг ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқинг. Сиз давлатга фойда келтирадиган ва обрўйингизни юксалтирадиган ишлардан бегона эмассиз. Сиз вазиятни яхши тушунасиз. Шулар ҳақида ўйлаб, ўзингиз учун ҳам ҳаракат қилинг. Ушбу мактубни олганингиздан сўнг 1 гади (24 дақиқа) ичида жавоб хати ёзишингидан умид қиламиз. Кечиктириш зарарли бўлади.

Бҳадра календари бўйича 1849-йил 13-суди, пайшанба (1792-йил сентябр). Канипур

Оқибат

Гурха (Непал) юришидан кейин 1792-йилда Тибетдаги Син байрами

Син генерали Фук'ангган Непал ҳукуматига тинчлик шартномасини ратификация қилиш таклифини юборди. Баҳодиршоҳ ҳам Син билан самимий муносабатда бўлишни хоҳларди. У таклифни бемалол қабул қилди ва 1792-йил 2-октябрда Бетраватида дўстлик шартномаси туздилар[5] Шартнома шартлари қуйидагича эди:

  1. Непал ҳам, Тибет ҳам Син императори ҳукмронлигини қабул қилади.
  2. Тибет ҳукумати непаллик савдогарларнинг Лхасада тибетликлар томонидан талон-торож қилинган мол-мулки учун товон тўлайди.
  3. Непал фуқаролари Тибет ва Хитойнинг исталган қисмига ташриф буюриш, савдо қилиш ва саноатни йўлга қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
  4. Непал ва Тибет ўртасида юзага келадиган ҳар қандай низо Син ҳукумати аралашуви билан ҳал қилинади.
  5. Син Непални ҳар қандай ташқи тажовуздан ҳимоя қилишга ёрдам беради.
  6. Непал ҳам, Тибет ҳам ҳар беш йилда бир марта Хитойга ўлпон тўлаш учун делегация юбориши керак бўлади.
  7. Бунинг эвазига Син императори иккала мамлакатларга дўстона совғалар юборади ва ўлпонни олиб борган одамлар муҳим меҳмонлар сифатида қабул қилинади. Элчилар ҳар қандай қулайлик билан та'минланади.

Урушдан сўнг Тибет Син назорати остига ўтган бўлса-да, Непал ўз автономиясини сақлаб қола олди. Аммо Непал Син сулоласи шартларига бўйсуниши ва ҳар 5 йилда Хитойга солиқ тўлаши шарт эди. Бироқ, ХИХ асрда Син сулоласининг заифлашуви бу шартномани амалда тўхтатиб қўйди. Масалан, 1814—1816-йиллардаги Англия-Непал уруши вақтидаШарқий Ҳиндистон компанияси Непалга бостириб киради. Хитой бу тўқнашувда нафақат Непалгга феодатив ёрдам бера олмади, балки Непал ҳудудининг ўзини ўзи бошқаришига тўсқинлик ҳам қила олмади. Шунга ўхшаша ҳолат 1855—1856-йилларда навбатдаги Непал-Тибет уруши пайтида ҳам кузатилди. Непални бошқариш Син учун қизиқ эмас эди. Уларнинг уруши, биринчи навбатда Тибет устидан назоратни мустаҳкамлашга қаратилган эди. Бу эса, ўз навбатида, Синнинг бутун Осиёдаги ҳарбий стратегияси билан боғлиқ эди.[6]

3-Непал-Тибет урушидан кейин Тҳапатҳали шартномаси тузилди. Унда Хитой билан шартнома тузишнинг биринчи босқичи муваффақияцизликка учради. Шартнома имзолашнинг иккинчи босқичи барча томонларнинг розилиги туфайли муваффақиятли якунланди. Непалликлар 1865-йилда сўнгги ўлпонларини тўлашди ва Хитойга бўйсунишни тугатишди.

Тибет билан этник алоқалари туфайли Непалнинг Бҳутиа ва Таманг жамоалари Непалнинг Тибетга қарши урушлари натижасида этник камситишларга дучор бўлишди.[7]

Кейинги муносабатлар

Кейинчалик Бош вазир Бҳимсен Тҳапа қирол Гирван Юдда Бикрам Шоҳга йўллаган мактубида Хитой-Непал урушига ўз муносабатини қуйидагича билдирган:[8]

Сизнинг омадли иқболингиз ва аждодларингизнинг матонати туфайли ҳали ҳеч ким Непал давлатига та'сир ўтказа олмади. Бир пайтлар хитойликлар бизга уруш қилишган, аммо кейинчалик тинчлик шартномаси имзолашга мажбур бўлишган эди.

Галерея

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Тибетан анд Непалесе Cонфлиcт“. Оффиcиал wебсите оф Непал Армй.
  2. ↑ 2,00 2,01 2,02 2,03 2,04 2,05 2,06 2,07 2,08 2,09 2,10 Регми 1970а.
  3. ↑ Гундрй, "Непал," пп. 609-610. Гоогле Бооксда
  4. ↑ Киркпатриcк, Cолонел. Ан Аccоунт оф тҳе Кингдом оф Непаул. Лондон: Wиллиам Миллер, 1811. Қаралди: 11-феврал 2013-йил. 
  5. ↑ Ачаря, Бабурам (2013), Тҳе Блоодстаинед Тҳроне: Стругглес фор Поwер ин Непал (1775-1914), Пенгуин Боокс Лимитед, 25, 209-бет, ИСБН 978-93-5118-204-7
  6. ↑ Петер Пердуэ, Чина Марчес Wест: Тҳе Қинг Cонқуэст оф Cентрал Эурасиа (Cамбридге: Белкнап Пресс, 2005).
  7. ↑ Тодд Т. Леwис, Неwарс анд Тибетанс ин тҳе Катҳманду Валлей. Этҳниc Боундариэс анд Религиоус Ҳисторй (Cолумбиа Университй: Жоурнал оф Асиан анд Африcан Студиэс, Но. 38, 1989).
  8. ↑ Принсеп 1825.

Адабиётлар