Sin (imperatorlar sulolasi)
Син — Хитойдаги императорлар сулоласи (мил. ав. 221—207). Асосчиси — Син Шихуанди. Пойтахти — Сянян ш. С. ҳукмронлиги даврида Хитой тарихида илк маротаба марказлашган давлат тузилган; мамлакат ҳудуди 36 та округга тақсимланган, уларни император томонидан тайинланган амалдорлар бошкарган. Шимолий ва Жанубида олиб борилган тинимсиз урушлар, Буюк Хитой девори ва кўплаб саройларнинг қурилиши солиқларнинг кўпайишига сабаб бўлган. Мил. ав. 209-йил охири — 208-йил бошида мамлакатда халқ қўзғолони кўтарилган. Унга Чен Шен, У Гуан, Любан ва бошқа раҳбарлик қилган. Мил. ав. 207-йил октабрда Лю Бан армияси Сянянни эгаллаган, С. сулоласи тугатилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |