Син даватига асос солиниши

ХВИ аср охири — ХВИИ аср бошларида Мин империяси учун ўта хавфли ташқи рақиб ҳам пайдо бўлди. Бу империяга чегарадош ҳудудларда ташкил этилган Манжурия давлати эди. Манжурлар империянинг катта қисмини босиб олдилар. 1636- йилда Абахай ўзини император деб э‘лон қилди. Ўз сулоласини Син (тоза, тиниқ) номи билан атай бошлади. 1644-йил баҳорида кучли қаршиликка дуч келмасдан ҳукумат кучлари, қўзғолончи қўшинлар жадаллик билан олдинга Пекинга силжишди. Мамлакат узоқ давом этган ички уруш туфайли заифлашган эди. 1644-йил апрелда Пекин ЛисзиЧен отряди томонидан босиб олинди ва Мин сулоласининг охирги императори ўз жонига қасд қилди. Бу вақтга келиб, манжурлар кўплаб хитойликларга хос элементларни қабул қилганлар, жумладан Хитой маданияти, айниқса, энг муҳимларидан бири бу давлат бошқаруви тамойиллари эди. Манжур-Син империясининг ташкил топиши Манжурлар ўзларини „манзу“ деб атовчи халқ ҳисобланади. Асосий қисми Хитой Халқ Республикасининг шимолийшарқий қисми Дунбей (东 北) да яшайди. Манжурларнинг этногенези милодий ИВ асрдаги „мохе-вужи“ қабилалар иттифоқига бориб тақалади. Тайзи 1636-йил барча ҳудудларни бирлаштирди ва Шенянда императорлик тожини кийди. Давлатига эса Син империяси номини берди. Бу даврда Корея уларнинг душмани эди. 1637-йилда Корея ҳам бўйсундирилди. Синлар ички Мўғулистонни эгаллаб, Мин сулоласи билан тўғридан тўғри чегарага туташди. 1636-1643 йиллар Синлар 3 маротаба Буюк Хитой Деворига ҳужум уюштирди ва Хитой ҳудудларини таладилар. Бундай талончиликлар Хебей, Шандун, Хенанда содир бўлди. Бундай ҳолатда аҳоли партизанлик жангларни бошлаб юборди. 1643-йилда Синлар Хайжоуни эгаллаганларида Сяо Юаня бошлиқ христиан партизан гуруҳи Синларга қарши ҳужумга ўтди ва асирга олинган махбусларни кўпини қўлга олди. 1642-йил Буюк Хитой Девори яқинидаги СунШан шаҳри босиб олинди, кейинчалик Жи ва Ляо раёнлари бўйсундирилди. 1643-йил Хуан Тайзи вафот этди ва унинг ўрнига ўғли ФуЛиню келди. Унинг ўсмирлик даврида вақтинчалик бошқарувни амакиси Доргун бошқарган. 1644-йил Лисзичен Пекинга кирди ва Мин сулоласини ағдариб, Хитойда янги сулолага асос солди. Шунинг билан Хитойда 300 йилга яқин ҳукмронлик қилган ва бутун Хитой ерларини бирлаштирган янги сулола Син сулоласининг расман ҳукмронлиги бошланди. ХВИИ асрнинг биринчи ярмида Хитой манжур қабилалари билан узоқ вақт давомида уруш олиб борди. Ўз навбатида деҳқонлар ҳам маҳаллий бойларга қарши бош кўтардилар. Деҳқонлар қўзғолонидан талвасага тушган Хитой феодаллари манжур суворийларига Пекин дарвозаларини очиб бердилар ва улар ёрдамида қўзғолонни бостирмоқчи бўлдилар. Ана шу хоинлик туфайли манжур феодаллари 1644-йилда Пекинда ҳокимиятни қўлга олдилар. Улар юқори ҳарбий лавозимларни, серҳосил, унумдор ерларни эгаллаб, аҳолидан турли солиқлар ундира бошладилар. Давлат тепасида манжурларнинг Син сулоласига мансуб чекланмаган мутлақ ҳокимиятга эга бўлган боғдихонлар (императорлар) турар эдилар.

Манбалар

[1] [2]

  1. ↑ Хуббалиява, М.. Хитойни манжурлар томонидан то'лиқ босиб олиниши. Т.: ТДСҲУ, 2021 — 54 -56-бет. 
  2. ↑ Титаренко, М.Л.. Китай: цивилизация и реформы (русча), М., 1999.