Синануддин Юсуф пошо ёки қисқача Синан пошо (босн. Синанудин Жусуф-паšа; туркча: Синан-паşа; 1553-йил 21-декабрда вафот этган) – Усмонийлар империяси бош адмирадли (капудан пошо). 1550-йилдан 1553-йил охиригача султон Сулаймон ҳукмронлиги даврида деярли 4 йил давомида Усмонийлар флотида хизмат қилган. Келиб чиқиши хорватиялик[1]. Шунингдек, садри аъзам Рустам пошонинг акаси эди. Рустем пошо эса султон Сулаймон ва Ҳüррем султоннинг қизи Миҳримаҳ султонга уйланган.

Синан пошо

Усмонийлар адмирали Синан пошонинг қабр тоши, Истанбулнинг Üскüдар туманидаги Миҳримаҳ султон масжиди ҳовлисида жойлашган.
капудан пошо
Мансаб даври
1550 – 1553
Ҳукмдор Султон Сулаймон И
Ўтмишдоши Соколлу Меҳмед пошо
Вориси Пияле пошо
Шахсий маълумотлари
Вафоти 1553-йил 21-декабр
Султонаҳмет майдони (ҳозирги Истанбул), Усмонийлар империяси
Муносабатлари Дамат Рустам Пошо (акаси)
Болалари 2 қиз, 1 ўғил
Дафн этилган жойи Миҳримаҳ султон масжиди, Üскüдар

Ҳарбий юришлари

Синан пошо ва Драгут ҳамкорликда бир нечта денгиз экспедицияларини, асосан, Италия ва Шимолий Африка соҳилларида юришларни амалга оширган. Синан денгиз юришлари масалаларида Тургут Реис каби тажрибага эга бўлмаган, Тургут Реис адмираллар ва капитанлар орасида кўпроқ машҳур эди. Бу эса кўпинча уларнинг ўртасида низо келиб чиқишига сабаб бўлган. 1551-йилда Усмонийлар Триполини эгаллаб олганидан кейин бир воқеа содир бўлган. Бутун Усмонийлар флоти Синан пошони қирғоқда қолдириб, Тургут Реисни Тиррен денгизи томон бошлаб борган ва фақат уни қўмондон сифатида тан олишларини эълон қилган. Тургут Реис эса буни исён ва хиёнат деб ҳисоблаб, Синан пошони олиб келиш учун уларга ортга қайтишни буюрган.

Синан пошо бутун фаолияти давомида яхши, ақлли денгиз стратеги сифатида танилган. У Тургут Реис каби кучга эга бўлмаса ҳам султон Сулаймоннинг севимли ҳарбий стратеги ва дўсти бўлган, чунки султон Сулаймон Босния мусулмонларига жуда ижобий муносабатда эди.

Шахсияти

Синан пошонинг феъли ҳақида турлича фикрлар мавжуд. Кўпчилик уни бўйи баланд, ақлли, узун соқолли ва совуқ нигоҳли деб таърифлаган. Усмонийлар тарихчиси Пеçэвî у ҳақида шундай ёзган: „Синан пошо ғурурли киши бўлиб, ўзини буюк инсон деб билар, бошқаларнинг фикри ва шикоятларини эшитмас эди. Нигоҳи совуқ эди“. Аммо ўша давр испан тарихчилари уни шундай таърифлаган: „Синан пошо бўйи баланд, жасур, чиройли юзли, мард киши эди. Шу билан бирга жуда мулойим ҳам эди“.

Вафоти

Синан пошонинг мақбараси

Синан пошо 1553-йил 21-декабрда Истанбулдаги ҳозирги Султанаҳмет майдонидаги саройида вафот этган ва кейинчалик Миҳримаҳ Султан масжиди боғида дафн қилинган. Масжид лойиҳасини буюк Усмонийлар меъмори Хўжа Синон ишлаб чиққан.

Синан пошо Беşиктаş туманида унинг номи билан аталувчи улуғ масжид қурилишини буюрган ва вафотидан кейин уни ўша ерга дафн этишларини хоҳлаган, аммо Синан пошо вафот этган вақтда масжид қурилиши ҳали якунланмаган эди.

Синан пошонинг икки қизи ва бир ўғли бўлган, бироқ бутун бойлигини акаси Рустам пошонинг рафиқаси, султон Сулаймоннинг қизи Миҳримаҳ султонга қолдирган.

Манбалар

  1. ↑ Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı, (1954) Османлı Тариҳи ИИИ. Cилт, 2. Кıсıм, ХВИ. Йüзйıл Орталарıндан ХВИИ. Йüзйıл Сонуна кадар), Анкара: Тüрк Тариҳ Куруму (Алтıнcı Баскı 2011 ИСБН 978-975-16-0014-1) сай.363-365

Ҳаволалар