Синай ёзуви — Синай ярим оролидаги тоғларда тошларга битилган 50 га яқин устёзувнинг белгилар тизими. Устёзувларнинг 16 таси 1905-йилда инглиз олими Ф. Питри томонидан топилиб, археологик маълумотлар асосида мил. ав. ХВ асрга мансуб деб белгиланди; қолганлари эса 1927—35 йиллар оралиғида топилди. Инглиз мисршуноси А. Гардинер, айрим белгиларнинг ташқи ўхшашлигига асосланиб, Сё.ни миср ва қад. сом ёзувлари ўртасидаги боғловчи ҳалқа, унинг яратувчилари эса сомийлардир, деб ўйлайди. Гардинер ва унинг издошлари ушбу ёзувни ўқишга уриниб кўрганлар ва 32 та бирбирига ўхшамаган белгини аниклаганлар (демак, Сё. ҳарфий ёзув бўлган). Лекин Синай ёзувининг тўғри ўқилганлиги (дешифровкаси) масаласи ҳанузгача мунозарали бўлиб қолмоқда. Унинг турли олимлар томонидан турлича (жиддий фарқлар билан) ўқилиши сабабли, кўпчилик мутахассислар (мас, немис олимлари Г. Бауэр ва И. Фридрих) бу ёзув қали тўғри ўқилмаган, деган фикрдалар. Баъзи манбаларда Сё. мил. ИИ—ИВ асрларда Синай ярим оролида қўлланган оромий ёзувининг бир кўринишидир, деган фикр ҳам учрайди.