Синчалак
„Синчалак“ — ўзбек ёзувчиси Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб қисса. Муаллиф бу қиссани 1958-йил ёзган. Қисса шу кунгача бир неча марта нашр қилинган. Қисса ўқувчилар ҳамда танқидчилар томонидан яхши кутиб олинган. Асарни Константин Симонов рус тилига,[1] Росен Тринков болгар тилига[2] таржима қилган.
| Муаллиф(лар) | Абдулла Қаҳҳор |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | қисса |
| Нашр этилган санаси | 1958 |
Асар Саида исмли „ўзи кичкина, нимжон бўлса ҳамб осмонни кўтаргулик қуввати, ғайрати бор“ қиз ҳақидадир. Адабиёцҳунос Озод Шарафиддиновнинг ёзишича, Абдулла Қаҳҳор „Саида образида ҳозирги илғор ўзбек аёлларининг характерли, типик сифатларини умумлаштиради“.[3]
Манбалар
- ↑ Шарипов, Ҳусниддин „Тақдир“. Зиёуз (2014-йил 17-апрел). Қаралди: 2016-йил 18-июл.
- ↑ „Синчалак“ (русча). Россия давлат кутубхонаси. Қаралди: 2016-йил 1-ноябр.
- ↑ Солижонов, Йўлдош „„Синчалак“ парвозидан кутилган ният“. Зиёуз (2014-йил 8-феврал). 2020-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 18-июл. (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-07-01 санасида архивланган)
Ҳаволалар
| Китобга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |