Синдҳ адабиёти – синдҳ халқи адабиёти, Покистон ва Ҳиндистон адабиётларидан бири. Синдҳ адабиёти қадимий, халқ оғзаки ижоди анъаналарига эга. "Маҳабҳаратнинг синдҳ тилидаги варианти Синдҳ адабиётининг энг қад. ёдгорлиги ҳисобланади (ИХ—Х асрлар). Синдҳ ёзма адабиётининг қадимий намуналари Самар сулоласи ҳукмронлиги даври (1051— 1351)га тўғри келади (бу давр шоирлари орасида машҳури Шайх Ҳамад бин Рашидиддин Жамолийдир). Илк синдҳ шеърияти, асосан, диниймистик руҳда бўлиб, анъанавий ҳинд шеър тизими (шлока)да ёзилган.

ХВИ асрда Синдда арғунлар, сўнгратархонлар сулоласи ҳукмронлик қилиб, форс тили сарой тилига айланган. Синдҳ тили эса ўз мавқеини йўқота бошлаган. Адабиёт халқ оғзаки ижоди билан яна ҳам яқинлашган. Ҳиндумусулмон маданий синтези Шоҳ Абдулкарим Буларий, Махдум НўҳХалакундий каби шоирларнинг шеърларида яққол акс этган. ХВИИИ асрда маҳаллий калҳарлар сулоласи ҳокимиятга келгач, синдҳ тилида ижод қилувчи шоирларга ҳомийлик қилди. Шу даврда синдҳадабиётининг классиги Шоҳ Абдуллатиф Бҳитаининг ижоди гуллаб яшнади. У Сачал Сармаст, Самий ва бошқа билан бирга ўрта аср Синдҳ адабиётини юксак чўққиларга кўтарди. Асл синдҳий шеър шакллари кафий ва дўҳа ўрнини форс шеърий жанрлари эгаллай бошлади. Инглизлар Синдни забт этганидан кейин (1843) форс тилининг таъсири айниқса кучайди.

ХИХ асрнинг охирларида Синдда маърифатчилик ҳаракати вужудга келди. Форс, урду, бенгал ва инглиз тилларидан таржималар пайдо бўлди. Синдҳ адабиётида насрий жанрлар анча кеч шаклланди. Мирзо Қиличбек (1853—1929) синдҳ тилида дастлабки „Гўзаллик“ (1890) романини яратди. У. Шекспир, Р. Шеридан, Г. Ибсен песаларини, Умар Хайёмнинг рубоийларини бу тилга эркин таржима килди. Бирок,, профессионал театрнинг йўклиги драматургиянинг ривожига халақит берди. Ҳаваскор труппалар, асосан, „Рамаяна“ ва „Махабҳарата“ сюжетлари асосида ёзилган песаларни қўярди.

ХХ асрнинг 30й.ларида Синдҳ адабиётида тараққийпарвар реалистик йўналиш вужудга келди. Унга Ҳинд тараққийпарвар ёзувчилари ассоциацияси катта таъсир кўрсатди. Ҳиндистон тақсимланганидан кейин (1947) шу пайтгача ягона бўлган Синдҳ адабиёти энди 2 давлатда ривожлана бошлади. Покистонда синдҳ адиблари, асосан, „Меҳран“ жур., Ҳиндистонда эса – „Ҳиндвасий“, „Найи дуня“, „Каҳаний“ ва бошқа журналлар теварагига жипслашди. Ҳиндистондан Нараян Шям, Анчал. Маҳбубий, Гўбинд Малҳий, Покистондан Бевас, Аёз Шайх, Мурод Али Козим, Ҳайдар Бахш Жатўй каби шоирлар. Жамилуддин Абрў, Танвир Аббосий, Қурбон Али Буггий, Рашид Бҳаттий ва бошқа адиблар ҳозирги замон Синдҳ адабиётининг йирик вакилларидир.

Ансориддин Иброҳимов