Sindor Babanov
Синдор Бабанов (1908-йил, Митан тумани, Самарқанд – 1938-йил, Тошкент) – колхоз раиси. Сталин даври қатағони қурбони бўлган.
| Синдор Бабанов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1908-йил Сиёб волости, Самарқанд |
| Вафоти |
1938-йил Тошкент |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1921—1937 |
Биографияси
Синдор Бабанов 1908-йилда Самарқанд вилоятидаги Митан тумани Қулота қишлоғида туғилган. Оиласи камбағал бўлиб, деҳқончилик билан шуғулланган. Миллати – ўзбек. Отаси 1929-йилда колхозга аъзо бўлган. Синдор Бабанов 1932-йилнинг 14-августида ЎзССР коммунистик партияси аъзолигига қабул қилинган.
Синдор Бабанов меҳнат фаолиятини 1921-йилдан бошлаган. 1921-йилдан 1928-йилга қадар Қорадарё туманида жойлашган хусусий хўжаликларда оддий ишчи сифатида ишлаган. Баъзи вақтларда чўпонлик қилган. 1928-йилдан 1930-йилгача Митан туманидаги Файзулла Хўжаев колхозида оддий ишчи вазифасида меҳнат қилган. 1930-йилга келиб Митан туманида жойлашган колхозчи ёшлар мактабига ўқишга кирган. Таҳсилни 1932-йилда тамомлайди. 1932—1933-йилларда кетмончи, колхозчи, 1933—1934-йилларда Самарқанд шаҳрида жойлашган совет ва партия мактабида таълим олган[1].
1934-йилдан 1935-йилгача Файзулла Хўжаев номидаги колхозга раис бўлган. 1935—1936-йилларда Тошкент шаҳридаги ЎзКомпартия Комитети пропагандистлар тайёрлаш курсида ўқиган[2].
Ўқишни тамомлагандан кейин 1936-йилнинг июлидан бошлаб 1937-йилнинг феврал ойига қадар Митан тумани партия комитетида пропагандист бўлиб ишлайди. 1937-йилдан Митан тумани халқ маорифи бўлими инспектори вазифасида фаолият юритади. Қамоққа олинган пайтда яшаш манзили сифатида Митан тумани Зарбанд қишлоқ советида жойлашган Файзулла Хўжаев колхози кўрсатилган.
1938-йилнинг 8-октябрда СССР Олий Суди Ҳарбий коллегиясининг суд мажлисида ўлимга ҳукм қилинади. Ҳукм ижроси ўша куни таъминланиб, отиб ташланади.
Коммунистик партиянинг ХХ сездидан сўнг реалибитация қилинган.
Манбалар
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Коллективлаштириш ва “катта террор” даврида қатагон қилинган ватандошларимизнинг хотипа китоби. Тошкент: Янги аср авлоди, 2015 йил — 337-бет. ИСБН 978-9943-27-589-9.
- ↑ Рустамбек Шамсутдинов. Ўзбекистонда советларнинг қатағон сиёсати ва унинг оқибатлари (1-китоб). Шарқ Тошкент 2012 — 237-бет. ИСБН 978-9943-00-481-8.