Сингапур герби Жануби-Шарқий Осиёда жойлашган Сингапур орол давлатининг расмий рамзидир. Герб 1959-йилда Сингапур Британия империяси таркибида ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлганида қабул қилинган. Бош вазир ўринбосари То Чин Чай бошчилигидаги қўмита Сингапур герби, шунингдек, давлат байроғи ва мадҳиясини қабул қилди. Давлат герби фақат ҳукумат томонидан ишлатилиши мумкин, аммо у давлат пуллари ва нишонларида, шунингдек, Сингапур фуқароларининг паспортида кенг қўлланади. 1963-йилда референдум натижасида Сингапур гербида унинг таркибий қисмларининг тимсоллари тасвирланган Малайзия Федерацияси таркибига кирди,. 1965-йилда Сингапур Федерация таркибидан чиққанидан сўнг, 1959-йилги собиқ герб қайта тикланди.

Сингапур герби
Мамлакат Сингапур

Тавсиф

Сингапурнинг герби қизил қалқон бўлиб, унда шохлари юқорига кўтарилган кумуш ярим ой ва унинг тепасида айлана ичига жойлаштирилган бешта беш қиррали юлдуз тасвирланган. Қалқондорлар — малай тилида олтин ҳарфлар билан: „Мажулаҳ Сингапура“шиори ёзилган иккита олтин палма барглари устида турган, тик ҳолда турган (тўғрига қаровчи) табиий ранглардаги шер ва йўлбарсдир,.

Рамзийлик

Янги ой юксалаётган ёш халқни, бешта оқ юлдуз эса мултикултурализмни ўз ичига олган турли миллий ғояларни ифодалайди. Гербни Сингапур ва у аввал таркибига бўлган Малайзияни англатувчи тик ҳолда турган шер ва йўлбарс қўриқлаб қимоя қилади, Уларнинг остида -малай тилидан таржима қилинганда "Олға, Сингапур! маъносини англатувчи Мажулаҳ Сингапура ёзуви бўлган кўк лента бор.

Тарихи

1959-йилда Сингапур ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуҳини қўлга киритганидан сўнг , Бош вазир Ли Куан Ю ўша вақтгача амалда бўлган Британия герби ўрнига янги давлат гербини яратишга қарор қилди[1]. Давлат рамзларини ишлаб чиқиш бўйича бош вазир ўринбосари То Чин Чай бошчилигидаги қўмита тузилди. Унинг фикрига кўра, Сингапур байроғи ва герби давлат ва унинг кўп миллатли жамияти бирдамлигини акс эттириши керак. То Чин Чай бошчилигидаги қўмита икки ой давомида давлат рамзларини яратди. Маданият вазири С.Ражаратнам парламентга 1959-йил ноябрда тасдиқланган янги давлат рамзлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди. 1959-йил 3-декабрда Сингапур халқига давлат герби, байроғи ва мадҳияси илк маротаба тақдим этилди[2].

То Чин Чай 1989-йилда берган интервюсида давлат рамзларини яратиш вазифасини олганида мадҳиядан ташқари яна байроқ ва герб ҳам яратиш зарур бўлганлигини эсга олди. Ўшанда у Сингапурнинг янги байроғи инглиз байроғи ёнида ҳилпираши кераклигини ҳис қилди. Чин Чайга гербни ишлаб чиқич ҳақида:

"Давлат герби учун биз беш юлдуз ва янги ой… йўлбарснинг ёнидаги шерни танладик. Албатта, бизнинг ерларимизга йўлбарс шердан кўра кўпроқ хосдир. Эски шаҳар кенгаши шер рамзидан фойдаланарди. Бу ҳақиқатан ҳам Сингапурнинг ўзини ўзи бошқариши ҳақидаги тасаввурларимизга мос келарди. "

Символизм

Гербнинг марказий эмблемаси қизил қалқон ва оқ ярим ой тепасида жойлашган бешта оқ юлдуздир. Шунга ўхшаш юлдузлар ва ярим ой Сингапур байроғида ва фуқаролик кемаларининг миллий денгиз байроғида қўлланган. Қизил ранг „одамларнинг умумий биродарлиги ва тенглигини“, оқ ранг эса „ҳар томонлама ва абадий поклик ва эзгуликни“ ифодалайди. Ярим ой "ўсиб бораётган ёш халқ’ни, беш юлдуз эса "миллий ғоялар: демократия, тинчлик, тараққиёт, адолат ва тенглик’ни ифодалайди. Қалқонни чап томонда шер ва ўнгдан йўлбарс тутиб туради. Арслон Сингапурни[3], йўлбарс эса Сингапурнинг у 1963-йилдан 1965-йилгача таркибида бўлган Малайзия билан яқин тарихий алоқасини ифодалайди. Гербнинг пастки қисмидаги мовий лентага зарҳал ҳарфлар билан малай тилида „Олға, Сингапур!“ни англатувчи Сингапур шиори Мажулаҳ Сингапура ёзилган. Давлат мадҳиясининг номи ҳам худди шундай. Малай тили Сингапурнинг расмий давлат тилларидан биридир.

Қўлланилиши

Файл:Голден cоат оф армс оф Сингапоре.жпг
Сингапур герби: Сингапур Президентининг расмий қароргоҳи Ицанининг асосий дарвозасидаги тасвир.

1985-йилда Сингапур Монетар Аутҳоритй (МАС) тангаларнинг иккинчи сериясини чиқаришни бошлади. Уларнинг орқа томонида тўртта расмий тилда (хитой, малай, тамил ва инглиз) Сингапур номли ёзуви билан ўралган, шунингдек, зарб қилинган йили ёзилган давлат герби тасвирланган. 1987-йилда ўҳшаш тасвирга эга доллар тангалари чиқарилди[4]. МАС бошқармаси маълумотларига кўра, герб 1967-йилдаги „орхидеяли“ сериядан бошлаб барча Сингапур қоғоз пулларида ҳам пайдо бўлган[5]. Сингапур давлат мукофотларида ҳам герб тасвирлари мавжуд. Масалан, Даржа Утама Бакти Cемерланг медалида фақат қалқон[6] тасвирланган бўлса,Даржа Утама Темасек ва Сижил Кемулиаан медалёнларида гербнинг тўлиқ вариантидан фойдаланилган.[7][8]

Фойдаланиш бўйича тавсиялар

'Сингапур давлат герби, байроғи ва мадҳияси тўғрисидаги қонун"га кўра, гербдан фақат ҳукумат фойдаланиши мумкин. Ахборот, коммуникация ва санъат вазирлигининг (МИCА) тегишли рухсатисиз ҳар бир фуқаро ёки фуқаролар гуруҳига давлат герби тасвирланган буюмларни чоп этиш (варақалар, ташриф қоғозлари ва бошқалар кўринишида), нашр қилиш (китоблар, журналлар ва ҳ.к.), тайёрлаш ёки сотиш, шунингдек, бундай ноқонуний ҳаракатларга фаол ёки беҳуда ҳисса қўшиш тақиқланади. Шунингдек, герб билан чалкаштириб юборилиши осон бўлган ҳар қандай рамзлардан фойдаланиш ҳам тақиқланади. Давлат гербидан адабий асарда фойдаланиш учун вазирликдан олдиндан рухсат олиш керак. Қонун ягона истиснони назарда тутади: герб ҳукумат ва вазирлар томонидан ўз уйларининг ташқи дизайнида, шунингдек босма ҳужжатларда ишлатилиши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ „Стате Cрест“. Сингапоре: Тҳе Энcйcлопедиа. Эдитионс Дидиэр Миллет анд тҳе Натионал Ҳеритаге Боард (2008). 2011-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 25-декабр.
  2. ↑ Заубидаҳ Моҳамед. „Натионал cоат оф армс (Стате cрест)“. Инфопедиа. Натионал Либрарй Боард Сингапоре (2003-йил 9-июн). 2012-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 25-декабр.
  3. ↑ „Натионал Cоат оф Армс“. Министрй оф Информатион, Cоммуниcатионс анд тҳе Арц (2010). 2012-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 30-август.
  4. ↑ „Сингапоре Cирcулатион Cоинс – Сеcонд Сериэс“. Монетарй Аутҳоритй оф Сингапоре (2007-йил 19-март). 2007-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-декабр.
  5. ↑ „Сингапоре Cирcулатион Нотес – Орчид Сериэс“. Монетарй Аутҳоритй оф Сингапоре (2007-йил 19-март). 2007-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-декабр.
  6. ↑ „Натионал Ҳоноурс анд Аwардс – Тҳе Дистингуишед Сервиcе Ордер“. Оффиcе оф тҳе Приме Министер оф Сингапоре (2008-йил 26-сентябр). 2012-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-декабр.
  7. ↑ „Натионал Ҳоноурс анд Аwардс – Тҳе Ордер оф Темасек“. Оффиcе оф тҳе Приме Министер оф Сингапоре (2008-йил 11-декабр). 2012-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-декабр.
  8. ↑ „Натионал Ҳоноурс анд Аwардс – Тҳе Cертифиcате оф Ҳоноур“. Оффиcе оф тҳе Приме Министер оф Сингапоре (2008-йил 26-сентябр). 2012-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 24-декабр.