Сингапур ошхонаси (инглизча: Сингапореан cуисине, малайча: Масакан Сингапура, хитойча: 新加坡飲食, тамилча சிங்கப்பூர் உணவு) – Сингапурда машҳур бўлган келиб чиқиши ҳар хил жуда кўп турдаги таомларни англатувчи умумий атамадир. Сингапур ошхонаси турли халқлар: малайзия, хитой, индонезия, ҳинд, тай ва европа таомлари таъсирида вужудга келган. Шунингек, филлипин ва яқин шарқ таомлари таъсири ҳам сезилади.

Маҳаллий овқатларнинг байналмилал эканлиги, турли услубдаги халқаро ошхоналарга мансуб таомларнинг ҳаммабоплиги, нархларнинг хилма-хиллиги Сингапурда “таомлар жаннатини” вужудга келтиради.[1] Даслабки сингапур мухожирлати яратган турли таомларнинг мослаштирилиши бир неча миллий ошхоналар чатишиб, янги овқатлар пайдо бўлишига олиб келди.[2]

Сингапурликлар ресторанларда эмас, кўпроқ Ҳаwкер Cентре (фудкорт, байналмилал буфет)да овқатланадилар. Ушбу Ҳаwкер Cентрелар кенг тарқалган бўлиб, арзон бўлади ва одатда ўнлаб дўконлардан ташкил топади ҳамда ҳар бир дўкон ўзининг бетакрор таомини таклиф қилади.[3] Одатда Ҳаwкер Cентреда бир вақтнинг ўзида бир нечта халқларнинг миллий таомлари тақдим қилинади.[4] Ҳаwкер Cентрелаэ ҳатто турар жой мажмуаларининг ҳовлиларида ҳам жойлашган бўлиши мумкин.

2016-йилда Ҳонг Конг Соя Сауcе Чиcкен Риcе анд Ноодле ва Ҳилл Стреэт Таи Ҳwа Порк Ноодле Мишлен юлдизи билан тақдирланган дунёдаги илк кўча овқати муассасаси деган номга сазовор бўлди. Илк муассаса, шунингдек, “Мишлен юлдузи билан тақдирланган энг арзон овқат” деган мақомга эга бўлди.[5]

Машҳур таомлари

Хитой таомлари

Гуручли товуқ.
  • Товуқли хайнан гуручи (хитойча: 海南雞飯 (海南鸡饭) Ҳǎинáн жī фàн) — товуқ ва бодиринг билан сувда қайнатилган гуруч. Одатда уни тўқ сояли соус, чоли соуси ва имбир пастаси билан истеъмол қилинади. Бу таом Сингапурда миллий таом хисобланади. Бу таомни келиб чиқиши Хайнанга бориб тақалади.
  • Қовурилган гуруч/чар пнг (хитойча: 炒飯 (炒饭) чǎо фàн) — гуручни гўшт, сабзавотлар ва тухум билан қовурилади.

Малай таомлари

Маданиятлараро

Ҳинд таомлари

Денгиз таомлари

Мевалар

Ичимликлар

Этирофи

2020-йилда УНЕСCО сингапур „Ҳаwкер Cентре“ маданиятини инсониятнинг номоддий маданий мероси, дея эътироф этди.

Манбалар

  1. ↑ „Тҳе диш wортҳ а 15-ҳоур флигҳт“. ббc.cом. Қаралди: 2022-йил 28-феврал.
  2. ↑ „Тҳе ман беҳинд фиш ҳеад cуррй“. страицтимес.cом. 2020-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-феврал.
  3. ↑ „Лоcал Дишес“. висицингапоре.cом. 2024-йил 8-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 28-феврал.
  4. ↑ „Бест интернатионал буффец ин Сингапоре“. тҳебесцингапоре.cом. Қаралди: 2022-йил 28-феврал.
  5. ↑ „Мичелин стар фор Сингапоре ноодле сталл wҳере лунч ис ҳалф тҳе приcе оф а Биг Маc“. тҳегуардиан.cом. Қаралди: 2022-йил 28-феврал.