Sinklinoriy
Синклинорий (юн. сйнклино эгиламан) — Ер пўстидаги қатламларнинг йирик мураккаб бурмали структурам. С, асосан, тектоник жараёнлар натижасида майда (тобе) синклинал ёки ороген эгилмалар ҳисобига яхлит кенг қамровли геосинклинал системалар вужудга келишидан пайдо бўлади. С. кескин ва кучли бурмаланган, чизиқли брахиформ бурмалар ҳосил қилиши билан ажралиб туради. С. ички кўтарилмаларнинг (геоантиклинал) эгилиши натижасида шаклланиб, шаклланиш даври мобайнида астасекин чуқурлашиб боради. Одатда, С.нинг марказий қисмида ёш жинслар ётади, унинг узунлиги бир неча юз км, эни ўнлаб км га етади. С. шаклан ўзига қарамақарши бўлган структура — антиклинорий билан ёнмаён келади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |