Синов дафтарчаси - олий ўқув юрти талабалари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчиларининг муайян таълим муассасасига тегишли эканлигини тасдикловчи академик ҳужжат. Синов дафтарчасида ўқув режасидаги барча фанлардан талаба ёки ўқувчининг олган баҳолари қайд қилиниб, унинг ўзлаштириш даражаси акс этади. Унга имтиҳон, синов баҳолари қўйилади ҳамда лаб. машғулотлари ва бошқа ишлардан, и.ч. ўқув амалиётидан ўтганлиги қайд этилади. Синов дафтарчасида талаба ва ўқувчиларнинг курсдан курсга кўчганлиги ҳақида белги қўйилади. Синов дафтарчаси битирувчига тегишли мутахассислик юзасидан диплом (сертификат) беришга асос бўладиган расмий ҳужжат ҳисобланади.

Манбалар