Sinsinnati
Синсиннати - АҚШнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Огаё штатида. Аҳолиси 331,3 минг киши (2000). Огаё дарёси бўйидаги порт. Транспорт йўли ва автомобил йўллари чорраҳаси. АҚШнинг йирик саноат, савдо-молия ва маданият маркази. Станоксозлик, авиация двигателлари и.ч., электротехника саноати корхоналари мавжуд. Саноат жиҳозлари ишлаб чиқарилади. Кимё саноати (совун ва кир ювиш воситалари, косметика, дори-дармонлар и.ч.) ривожланган. Озиқ-овқат, полиграфия корхоналари ишлаб турибди. Музейлар, университет бор. Шаҳарга 1788-йилда асос солинган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |